Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Автор: Super User

Ахмедов Бобиржон Бахтиярович

2016 йил 27 майдан:

"Андижондонмаҳсулот" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2004-2004 йй. - Андижон вилояти бошқармаси қимматли қоғозлар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими мутахассиси, банкнинг амалиёт ва кредит бўлими бош мутахассиси

2004-2006 йй. - Андижон шаҳар статистика бўлими етакчи мутахассиси

2004-2004 йй. - "Тадбиркорбанк" Андижон вилоят бошқармаси қимматли қоғозлар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими мутахассиси, банкнинг амалиёт ва кредит бўлими бош мутахассиси

2004-2006 йй. - Андижон шаҳар статистика бўлими етакчи мутахассиси

2006-2007 йй. - "Андижондонмаҳсулот" акциядорлик жамият маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи, етакчи мутахассиси, қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси, маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи

2006-2007 йй. - "Андижондонмаҳсулотлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ёрдамчиси

2007-2014 йй. - "Андижондонмаҳсулотлари" акциядорлик жамияти маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи

2013-2015 йй. - "Андижондонмаҳсулот" акциядорлик жамияти раисининг иқтисодиёт ва маркетинг бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи

2014-2015 йй. - "Андижондонмаҳсулотлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини  бажарувчи

й. -  ҳ.в. - "Андижондонмаҳсулотлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

 

Ризаев Улугбек Муминович

 

2015 йил 02 сентябрдан:

“Андижондонмахсулот” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш директори в/б

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1979-1981 йй. - Андижон ишчи таъминоти Фарғона бўлими ошпаз шогирди

1981-1983 йй. - Харбий хизматда

1984-1992 йй. - Андижон ишчи таъминоти Фарғона бўлими 3-тоифали ошпази

1992-1996 йй. - Андижон тумани “Хакан” матлубот жамиятига қарашли 13-сон савдо дўкони мудири

1996-2001 йй. - Андижон тумани “Гумбаз ота” хусусий дўкони директори

2001-2006 йй. - Избоскан тумани Чуама ип йигирув очиқ акциядорлик жамияти бошқарув раиси, ўринбосари бош мухандиси

2006-2006 йй. - “Андижондонмахсулот” очиқ акциядорлик жамияти махсулот савдосини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи,

2006-2007 йй. - “Андижондонмахсулот” очиқ акциядорлик жамияти раиси 1-ўринбосари

2007-2008 йй. - “Андижондонмахсулот” очиқ акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчиси

2008-2015 йй. - “Андижондонмахсулот” очиқ акциядорлик жамияти бошқарув раиси

 2015 й. - х.в.  -  “Андижондонмахсулот” акциядорлик жамият раисининг ишлаб-чиқариш директори в/б

 

Юсупов Бахромжон Кучкарович

 2016 йил 15 январдан:

«Андижондонмахсулот» акциядорлик жамияти молия-иктисод ва маҳсулот сотиш директори

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

1990-1991 йй. - “Андижондонмахсулот”худудий ишлаб-чиқариш бирлашмаси ўрганувчи хисобчи

1991-2000 йй. - “Андижондонмахсулот”худудий ишлаб-чиқариш бирлашмасида хисобчи, тезкор бўлими хисобчиси, иш хақи хисоблаш бўлими хисобчиси

2000-2011 йй. - “Андижондонмахсулот” акциядорлик жамияти режа-иқтисод бўлими бошлиғи

2011-2012 йй. - “Андижондонмахсулот”очиқ акциядорлик жамияти бош хисобчи вазифасини вақтинча бажарувчи

2012-2014 йй. - “Андижондонмахсулот”очиқ акциядорлик жамияти режа-иқтисод бўлими бошлиғи

2014-2016 йй. - “Андижондонмахсулот” акциядорлик жамияти молия - иқтисод бўлими бошлиғи

2016 й. - ҳ.в.   - “Андижондонмахсулот» акциядорлик жамияти молия-иктисод ва маҳсулот сотиш директори

Автор: Super User

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, хусусан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиётини бекор қилиш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш ва манфаатдорликни таъминлашга қаратилган қулай агробизнес муҳитини яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” АК ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерлари билан “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар ўртасида 2020 йил ҳосилидан давлат харидлари доирасида тузилган контрактация шартномалари миқдорини ҳар бир ғалла етиштирувчи учун 25 фоизга камайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) томонидан давлат харидлари доирасида 2 265 минг тонна буғдой (уруғлик дон учун амалдаги устама тўлаш тартибини сақлаб қолган ҳолда) ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 10 майга қадар жаҳон бозори ва минтақавий биржа нархлари ҳамда республикада кутилаётган ҳосилни инобатга олиб, дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йилда харид қилинадиган ғалла нархларини белгиласин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2020 йил ҳосилидан бошлаб:

давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун давлат томонидан харид қилинадиган буғдой мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналарнинг донни сақлаш талабларига мос келадиган омборлар (сиғимлар)ида шартнома асосида сақланади;

б) 2021 йил ҳосилидан бошлаб:

давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади;

давлат хариди тўлиқ бекор қилинади ҳамда фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга,
шу жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фьючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилади;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги дон Жамғарма томонидан фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилинади;

дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими сақлаб қолинади ҳамда 2021-2023 йилларда уруғлик етказиб бериш босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари зиммасига юклатилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилсин ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилишини таъминласин.

4. Республика ички бозорида дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш Жамғарма зиммасига юклатилади.

Ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун Жамғарма томонидан харид қилинадиган дон Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган ойлик график асосида Жамғарма томонидан биржа савдоларида сотувга қўйилади.

5. Дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур миқдордаги буғдойни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар (сотиб олиш, ташиш, сақлаш), харид қилиш ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган тафовут (ижобий, салбий) Жамғарма молиявий фаолияти якунларига олиб борилади ҳамда зарур ҳолатларда юзага келган салбий тафовут Жамғармага республика бюджетидан қоплаб берилади.

6. 2020 йил 1 июндан бошлаб:

а) фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан 12 ой муддатгача ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 10 фоиз50 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 12 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда:

фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирларни ўтказиш хусусиятларидан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди;

ғаллачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг ғалла етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилади;

ғалла етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;

б) мулкчилик шаклидан қатъи назар, фақат донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача 50 миллиард сўмгача миқдорда тижорат кредитлари ажратилади.

Бунда:

миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига;

хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади;

ғаллани харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгарган ҳолларда Жамғармадан ажратилаётган кредитлар фоиз ставкаларига, банк маржасига ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бериладиган компенсация миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” АК ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда дон сақлаш сиғимларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда, 2020 йил ҳосилидан бошлаб етиштириладиган бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш бўйича хизмат тарифларини тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, “Ўздонмаҳсулот” АК, Жамғарма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2020 йилда, 1 апрелга қадар келгуси йилларда ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун сотиб олинадиган ғалланинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотини ва ушбу ғаллани сақлашга талабгор корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги рўйхатини шакллантирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси дон сақланаётган корхоналарда унинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши юзасидан ойлик назорат ўрнатилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари билан биргаликда ғаллачилик кластерлари ва донни қайта ишловчи корхоналарга республикада етиштирилган донни харид қилиш учун мазкур қарорда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ўқув-семинарларини ташкил этсин ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 майга қадар:

дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган ғалла ҳажмини ҳудудлар кесимида аниқлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ғаллани сақлаш тартибларини тасдиқласин;

“Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи дон корхоналарини 2020-2021 йилларда белгиланган тартибда босқичма-босқич хусусий секторга сотиш чора-тадбирларини белгиласин.

12. Қуйидагилар:

Ғалла етиштиришга давлат буюртмаси босқичма-босқич бекор қилиниши ҳамда соҳага бозор тамойиллари кенг жорий этилишини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

13. Республика кенгашига (А.Aрипов) қуйидаги вазифалар юклатилсин:

ғалла етиштиришга давлат буюртмаси босқичма-босқич бекор қилиниши ҳамда соҳага бозор тамойиллари кенг жорий этилишини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ижросини ўз вақтида таъминлаш;

2021 йил ҳосилидан бошлаб дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган буғдой ҳажмини белгилаш;

ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, ғалла экин майдонларини навлар бўйича жойлаштириш;

дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинган ғаллани сақловчи корхоналар рўйхатини шакллантириш;

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган барча масалаларни ҳал этиб бориш.

14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.Барноев:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда календарь йилнинг 1 майига қадар талабгор корхоналарнинг дон сақлаш сиғимлари хатловдан ўтказилишини ва уларнинг амалдаги талабларга мослиги тўғрисида хулоса берилишини, ижобий хулоса берилган корхоналарнинг лабораториялари ва тарозиларини хатловдан ўтказилишини, тегишли рухсатномалар берилишини, дон сақлашга рухсат этилган корхоналар рўйхати тасдиқланишини ҳамда уларнинг дон сақлаш қувватларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боришни таъминласин;

қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев, сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган тартибда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш, ғалла етиштиришга замонавий ҳамда энергия ва ресурстежамкор технологияларнинг жорий этилишини, фермер хўжаликларини сув билан таъминлаш ҳамда комплекс агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишида амалий ёрдам кўрсатсин.

15. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                             Ш.МИРЗИЁЕВ

Автор: Super User

Дадил кадамлар.

 «Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмаси  Бош корхонаси – 1963 йилга кадар Андижон-I станцияси ёнида жойлашган булиб, «Загот-зерно» номи билан юритилган. 1963 йилдан кейин «Загот-зерно» шахарнинг Ёйилма мавзесидаги, Чинобод кучаси  21 манзилга кучирилади. Андижон шахри  Катор-теракда жойлашган № 6-чи ун заводида  85 фоизли обойный ун ишлаб чикарилар эди. «Загот-зерно» Андижон вилояти халкини  ун, бугдой,  хар хил ёрмалар билан таъминлаб келган.

Андижон вилоятида паррандачилик фабрикаларини, бурдокичилик базаларини, баликчилик хужаликларини ривожлантириш максадида  Андижонда омухта-ем ишлаб чикариш корхонасини  куриш режалаштирилди. «Загот-зерно» урнига  1960 йилдан Андижон «Мелькомбинат» номи берилди. Шу вактда комбинатни  урток  Малеевич С.И. бошкарар эди. 1960 йилда Андижон «Мелькомбинат»ида  суткасига  35 тонна омухта-ем ишлаб чикарадиган МУКЗ-35 (малоагрегатный универсальный комбикормовый завод) ишга туширилди. «Мелькомбинат» территорияси Андижон шахри марказидан Аэропортга олиб борадиган катта йул буйлаб, темир йулнинг ёнгинасида  10 гектар ерни эгаллаган, катта майдонда кад ростлаган. Комбинат территориясидаги темир йулнинг бир томонида  5 та омбор, иккинчи томонида  2та омбор жойлашган.

 1963 йилларда  Андижон вилоятини  ун ва ун махсулотлари билан таъминлаш максадида  «Мелькомбинат»да  вагонда келган донларни кабул килиб олиш курилмасини куриш, дон саклаш элеваторлари омборини куриш, тегирмон куриш ва омухта-ем заводини куриш режалаштирилди. Андижон вилояти рахбарларини, комбинат рахбарларини, инженер техник ходимларни, министрлик ходимларини жонкуярлиги натижасида 1964 йил 31 декабр куни  суткасига 240 тонна бугдойни ун килиб ишлаб чикарадиган тегирмон ва 2 та вагонни бирданига тушириб олишга мулжалланган дон кабул килиш курилмаси давлат комиссияси томонидан кабул килиб олинди. 1965 йил 1 январдан бошлаб суткасига  240 тонна бугдойни ун килиб ишлаб чикарадиган, замонавий  техника воситалари билан куролланган, ишлаб чикаришнинг илгор технологияларига асосланган йирик  корхонанинг фойдаланишга топширилиши мухим ахамиятга эга булди. Андижон «Мелькомбинати»  - Андижон шахри ва вилояти ахолисини олий, биринчи, иккинчи навдаги ва макарон унлари хамда бугдой ёрмаси (манная крупа) билан таъминлашни бошлади. Бугдойдан олинадиган ун махсулотлари хажми  75 фоизни ташкил этди. 

 Тез орада дон махсулотлари ортилган вагонлар келиши бошланди. 100 тонналик темир йул тарозиси, 10 тонналик автомобиль тарозилари куриб битказилди. Маъмурий бинолар фойдаланишга топширилди. 1966 йилда  37 минг тонна сигимга эга булган элеватор (галла саклаш омбори) ишга туширилди. Мухандис техникларни сайи-харакатлари туфайли тегирмонда технологияларни такомиллашуви натижасида бугдой ядросидан бугдой ёрмасини (манная крупа) саралаб олиш йулга куйилди.

 1967 йилда бир кеча кундузда 130 тонна витаминларга бой  омухта-ем ишлаб чикарадиган  цех ишга туширилди. Андижон вилоятида паррандачилик фабрикалари, бурдокичилик базалари, чучкачилик комплекслари ва баликчилик хужаликларини ривожланиши учун омил яратилди.

Элеватор курилиши давом эттирилиб, унинг сигими  67 минг тонна галлани кабул килиш ва саклаш даражасига етказилди. Корхонада 100 кишига мулжалланган ётокхона курилди. Лаборатория  замонавий асбоб ускуналар билан жихозланди. Корхона  тегишли мутахассисликларга эга булган малакали кадрлар билан тула таъминланди.  6-чи ун заводида ишлаган тажрибали мутахассислар бу ерга ишга келдилар, рахбарият атрофига бирлашиб корхонани ишлаб чикариш кувватларини узлаштиришга астойдил  киришишди.

Ишлаб чикариш жараёнлари технология талабларига катъий риоя килган холда ташкил этилди. Кадрлар малакаси тинмай ошириб борилди. 3.03.1964 йилдан  21.03.1969 йилгача комбинатга рахбарлик килган Ф.П.Ваха бошчилигида жамоанинг бахамжихат ишлаши натижасида мавжуд камчиликлар мардонавор енгиб утилди.

1967 йил май ойининг узок давом этган ёгингарчилигидан сунг, руй берган сув тошкини пайтида, вакт билан, шароит билан хисоблашмасдан чора тадбирлар куриб, халкнинг ризк рузи булган дон махсулотларини саклаб колишга эришилди.

1969 йил 25 декабрдан комбинатни  урток Шоюнусов Ш.А. бошкарди. Бу даврда ишлаб чикариш куввати ошди, махсулот сифати яхшиланди. Шу даврда щахардаги 6-чи ун заводи фаолияти тухтатилди. У ерда ишлаётган мутахассислар Андижон комбинатига ишга утказилди.

1 июл 1975 йилдан  комбинатга  А.Ишанкулов директор этиб сайланди. Бу даврда ишлаб чикариш такомиллашди, ривожланди, мехнат самарадорлиги ошди, ишчи ходимларга шароитлар яратиш анча яхшиланди.

1975 йилда  «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси ташкил этилди, бошкарма бошлиги этиб  А.С. Галустьян сайланди. «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси тасарруфига   вилоятдаги  дон  махсулотлари  корхоналари  кириб, бошкарма бу корхоналарни бошкариб борди.

1 декабр 1977 йилдан комбинатга урток М.Акбаров  рахбарлик килди. Бу вакт мобайнида хам корхона белгиланган режаларни  уз  вактида   бажариб  борди.

9 октябр 1979 йилдан  Андижон «Мелькомбинат»ига  А.С. Галустьян директорлик кила бошлади. «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси бошлиги  этиб  Н.П. Пак сайланди ва бу лавозимда 1.11.1988 йилга кадар ишлади. А.С. Галустьян рахбарлик килган вакт мобайнида корхонада ишлаб чикариш оширилди, махсулот сифатини яхшилаш буйича бир канча ишлар амалга оширилди. Темир йул вагонларидан донни туширишга мулжалланган янги курилма куриб битказилди. Тез орада икки каватли, шинам маъмурият биноси кад ростлади. Корхона ишчи ходимлари бир неча бор шахар ва вилоят илгор корхоналари мусобакасида голиб чикиб, кучма байрок, енгил автомашина ва бошка  мукофотларга сазовор булишди.

1984 йил 23 майдан комбинат рахбарлигини  Юсупов К. бошкарди. У рахбарлик  килган  даврда  тегирмон  куввати  суткасига  240 тонна ун ишлаб  чикаришдан 350 тоннага етди. Омухта-ем  ишлаб  чикариш  цехи куввати суткасига 130 тона урнига 300 тоннадан  ошиб кетди. Мехнат жамоасининг самарали ишлаши учун корхонада барча кулайликлар яратилди. 1985 йилда  Республикада биринчилар каторида тегирмон реконструкция килиниб, янги замонавий асбоб ускуналар урнатилди. Натижада ишлаб чикарилаётган ун махсулотлари сифати яхшиланди, олий навли ун ишлаб чикариш хажми купайди. Комбинат иктисодиётида ижобий узгаришлар килинди, мутахассис кадрлар жой-жойларига куйилди.

1988 йил 1 ноябрдан  «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси бошликлигига  урток И. Курбонов сайланди. И.Курбонов ишлаган вакт давомида вилоят дон махсулотлари корхоналарида мехнат интизоми тартибга солинди. Ишчи ходимларни ижтимоий химоялаш учун  «Андижон дон махсулотлари» корхонасида ёрдамчи хужалик фаолиятини кенгайтириш максадида  Андижон туманидаги  К.Маркс жамоа хужалигидан  16 гектар ер сотиб олиниб, 3000 дона турли мевали кучатлар (олма, урик, шафтоли, бехи, олхури) экилиб катта бог барпо килинди. Охунбобоев макка саралаш жамоа корхонасида хам ишчи ходимларни ижтимоий ва моддий томондан химоясини мустахкамлаш учун катта бог ташкил килинди. Бу ишларни амалга оширилишида бошкарма бошлигини хиссаси катта булди.

14 феврал 1989 йилдан 12 апрел 1996 йилга кадар комбинатга урток О.Жалолов рахбарлик килди. Бу вакт ичида корхона мутахассисларини самарали изланишлари натижасида тегирмонда                2 навли ун ишлаб чикариш камайтирилиб, олий ва бугдой ёрмаси (манная крупа) ишлаб чикариш салмоги оширилди. Комбинатда суткасига 20 тонна ун ишлаб чикарадиган кичик тегирмон курилди. 

1.06.1990 йилдан  27.12.1992 йилгача  «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси бошлиги вазифасида урток  Умаржоджаев А. ишлади. У ишлаган вакт давомида бошкарма тизимидаги корхоналар ёрдамчи корхоналарида  гушт, сут етиштириш сезиларли даражада  ривожланди. Ишчи ходимлар манфаатдорлиги ошди. Бош корхона урамида  кора моллар учун катта омборхона курилди. Коп цехи куриш учун икки каватли бино лойиха сметаси тасдикланди ва бино курилиши бошланди.

27.01.1993 йилдан  17.11.1997 йилга кадар «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси бошлиги булиб урток Гофуров М.Б. фаолият курсатди. Бу вакт давомида бошкармада ва тизимдаги корхоналарда мехнат интизоми яхшиланди. Ишчи хизматчиларни унумли мехнат килишлари учун кушимча шароитилар яратилди. Ишчиларни иктисодий, ижтимоий жихатдан химоя килиш яхши йулга куйилди. Вилоят буйича бошкарма корхоналарида ишлаб чикариш режалари ортиги билан бажарилди. Комбинат кошида икки каватли коп цехи ишга туширилди, тикувчилик цехи ташкил килинди. Шахарнинг аэропорт йуналишидаги А.Йулдошев (собик Чапаев) кучасида,  Сой-гузар мавзесида «Винклер» иссик нон ишлаб чикариш цехлари ишга туширилди. Андижон вилояти хокимининг «Андижон вилоятини гуллар масканига айлантирайлик» карорига асосан комбинат территориясига  Асака йули  ёнидаги темир йул ёкасидан ер кушиб олиниб гулзор ва бог ташкил килинди.

1995 йилдан «Андижон дон махсулотлари» бошкармаси  мулкчилик шакли узгартирилиб «Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмасига,  Комбинат номи  Бош корхона  номига айлантирилди.

1997 йилда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорига асосан – Республикамиз вилоятларидаги хужаликларни сара бугдой уруги билан таъминлашда, «Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмаси муносиб хиссасини кушди. 

«Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмаси раиси лавозимида 1 декабр 1997 йилдан то шу кунга кадар Жалолов Бахромжон Кодирович, Бош корхонаси рахбари лавозимида                    15 апрел 1996 йилдан то шу кунга кадар  Мухаммедов Алишер Тулкиновичлар ишлаб келмокдалар. Мухаммедов А.Т. ишни ишчи ходимларга  самарали мехнат килиш, яхши дам олиши учун  ижтимоий –иктисодий шароитларни яхшилашдан бошлади. Бош корхонанинг барча цехларидаги  ечиниш – кийиниш, ювиниш хоналари тула таъмирдан чикарилди, ювиниш хоналари иссик сув билан таъминланди. Техника хавфсизлиги бурчаклари кайта жихозланди. Ишлаб чикарилаётган ун, омихта-ем, нон махсулотлари сифатига назорат кучайтирилди. Коп цехи курилиши охирига етказилди. Янги тикув цехи очилиб, унта кушимча иш урни ташкил килинди.

1997 йилда  «Андижондонмахсулот»  акционерлик уюшмасида  200 минг тонна сара уруглик бугдой  кайта ишланиб Республика вилоятларига жунатилди, шундан  41 минг тоннаси Бош корхона зиммасига тугри келди. 1998-99 йилларда  хам Бош корхона жамоаси  Республика вилоятлари хужаликларини сара уруглик бугдой билан таъминлашда узининг муносиб хиссасини кушди.

Уюшма раиси  Б.К. Жалолов рахбарлигида Бош корхона ва тизимдаги  бошка корхоналарда жуда катта ишлар килинди, мехнат ва ишлаб чикариш интизомини мустахкамлаш учун бир канча ижобий ишлар амалга оширилди. Ободончиликка катта эътибор каратилди. Майдонлар асфальтланиб шинам, куркам гулзорлар барпо килинди, маъмурият бинолари кайта таъмирдан чикарилиб замонавий техника воситалари билан жихозланди. 

Вилоятимиз хужаликларида етиштирилган дон махсулотларини  нес-нобуд килмай, исрофгарчиликларга йул куймай кабул килиб олиш учун  кушимча дон кабул килиш шохобчалари барпо килинди. Жумладан:  Олтинкул ва Баликчи  туманларида донни кабул килиш ва кайта ишлаш шохобчалари, Улугнор туманида ва Андижон туманида Шуро дон кабул килиш шохобчалари ташкил килинди. Бу улкан вазифаларни амалга оширишда  уюшма раиси  Б.К.Жалоловнинг кечаю-кундуз килган  хизматлари этиборга лойик.

Республика вилоятлари хужаликларига етказиб берилаётган сара уруглик бугдойнинг асосий кисми    «Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмаси корхоналари томонидан тайёрланмокда. Жумладан: 1997 йилда 195571 тонна «Скифянка» навли,                     1998 йилда - 195655 тонна  «Юна» навли, 1999 йилда – 190192 тонна «Купава», «Крошка», «Половчанка», «Уманка», «Деметра», 2000 йилда – 151945 тонна «Княжна», «Крошка», «Половчанка», «Уманка», «Деметра», «Дельта», «Эхо», 2001 йилда 161409 тонна  «Княжна», «Крошка», «Половчанка», «Уманка», «Чиллаки»,                 2002 йилда 121115 тонна «Красота», «Крошка», «Половчанка», «Уманка», «Чиллаки», «Дея», 2003 йилда 116010 тонна  «Старшина», «Крошка», «Половчанка», «Юбилейный», «Чиллаки», 2004 йилда 134014 тонна «Бобур», «Крошка», «Половчанка», «Краснодарская-99», «Чиллаки», 2005 йилда  91220 тонна  «Бобур», «Крошка», «Половчанка», «Краснодарская-99», «Чиллаки», «Пал-Пич», 2006 йилда  98000 тонна   «Бобур», «Крошка», «Половчанка», «Краснодарская-99», «Чиллаки», «Пал-Пич», 2007 йилда  97200 тонна    «Бобур», «Крошка», «Половчанка», «Краснодарская-99», «Чиллаки», «Таня», «Андижон-2», 2008 йилда  93307 тонна   «Бобур», «Крошка», «Половчанка», «Краснодарская-99», «Чиллаки», «Таня», «Андижон-2», «Нота» «Память», «Андижон-4» каби сифатли, тезпишар  уруглик бугдой навлари  вилоятларга жунатилди. Россия Федерациясининг Краснодар улкасидаги уругчилик илмий текшириш институти билан тузилган шартномага асосан, у ердан уруглик бугдойнинг супер элита навлари олиб келиниб экиш учун вилоятимиз хужаликларига таркатилмокда. Бу уз навбатида  сифатли уруглик тайёрлаш учун мухим омил булмокда.

Уюшма ва Бош корхона рахбариятининг тинмай олиб борган изланишлари, мехнатлари самараси уларок 2000 йил корхонада туб узгаришлар йили булди. Корхона куриниши замонавий куринишга эга булди, автомашиналар кириб-чикиш жойи кайтадан таъмирланиб  янги куркам дарвозалар курилди,  ишчи ходимларни ёзнинг иссик кунларида хордик чикаришлари учун  фонтан курилиб атрофи сулим хиёбонга айлантирилди. Корхона худудидаги ошхона таъмирланиб замонавий куринишга эга булди. Автомашина, велосипед ва бошка транспорт воситаларини куйиш учун ёпик бино барпо килинди. Давлат ва акционерлар мулкини авайлаб-асраб саклаш учун корхона территориясини ураб турган деворлар кутарилиб, куриклаш хизмати такомиллаштирилди.

2001 йил дон мавсумида вилоятимиз хужаликларида етиштириладиган дон махсулотларини уз вактида сифатли килиб, нес-нобуд килмай  кабул килиб олиш, хамда Республикамиз вилоятларига  сара уруглик бугдой етказиб бериш максадида, уюшма тизимидаги дон кабул килиш ва кайта ишлаш корхоналари тулик таъмирдан чикарилмокда. Вилоят ахолисини ун хамда ун махсулотларига ва чорва хайвонлари учун омихта-емга  булган эхтиёжларини имкон доирасида кондириш максадида уюшма ва Бош корхона рахбарияти ва ишчи ходимлари астойдил мехнат килмокдалар.

 Ишлаб  чикариш  самарадорлигидан  яхши  манфаатдор булаётган  жамоа  йиллик  даромадларидан  анчагина  кисмини  корхонани  янада  ривожлантиришга  ажратмокда. Шунинг  эвазига  кейинги  йилларда  Олтинкул, Улугнор, Баликчи, Булокбоши  ва  Окёр-дон кабул  килиш  корхоналари  барпо  этилди.

2003 йил  ёзида  Бош  корхонада  тегирмонни  тубдан  кайта  таъмирлаш  ва  технологик  жихозларни  янгилаш  ишлари  бошланди. Бу  катта  хажмдаги  ишларни  корхонанинг  уз  ишчилари, мухандис  техник  ходимлари  хашар  йули  билан  бажарилган. Ушбу  туб реконструкциянинг  самарасида  ишлаб  чикаришни  бошкариш  юз  фоиз  автоматлаштирилди. Тегирмонга  Швейцариянинг   жахонга  машхур  «Бюллер» фирмаси  лицензияси  асосида  Россия  Федерациясида  тайёрланган  технологик  жихозлар  урнатилди. Тегирмондаги  туб  таъмирлаш  ишлари  натижасида  ишлаб чикарилаётган  уннинг  сифат  оклиги, майинлиги  энг  юкори  андозалар  даражсига  етказилди.

 

Шу  билан  биргаликда  корхонанинг  бошка  цехлари  ва  ишлаб  чикариш  участкаларида  хам  жорий  таъмирлаш, жихозларни  кисман  янгилаш  ишлари  амалга  оширилди. Корхонанинг  уртасида  жойлашган  электр  подстанцияси  тулалигича  бир  чеккага  кучирилди, лаборатория  учун  янги  икки   каватли    бино  куриб   битказилди. Корхона  худудидаги  очик  сахналар  кайтадан  режаланиб, янги  гулзорлар  барпо  этилди.

 

 «Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмаси (Бошкармаси) рахбарлари.

Фамилияси, исми,  шарифи

Ишлаган вакти

1

Галустьян А.С.

1975 йилдан

09.10.1979 йилгача

2

Пак Н.П.

09.11.1979 йилдан

01.11.1988 йилгача

3

Курбонов И.

01.11.1988 йилдан

01.06.1990 йилгача

4

Умарходжаев А.

01.06.1990 йилдан

27.12.1992 йилгача

5

Гофуров М.Б.

27.01.1993 йилдан

17.11.1997 йилгача

6

Жалолов Б.К.

01.12.1997 йилдан

27.12.2004 йилгача

7

Алимов М.Т.

20.10.2005 йилдан

05.10.2006 йилгача

8

Абдураимов И.У.

08.10.2006 йилдан

26.04.2007 йилгача

9

Ризаев У.М

26.04.2007 йилдан

Шу кунга  кадар

 

«Андижондонмахсулот» акционерлик уюшмаси

 

Бош корхонаси (Комбинати) рахбарлари.

Фамилияси,исми, шарифи

Ишлаган вакти

1

Малеевич С.И.

1960 йилдан

03.03.1964 йилгача

2

Ваха Ф.П.

03.03.1964 йилдан

21.03.1969 йилгача

3

Шоюнусов Ш.А.

25.12.1969 йилдан

01.04.1975 йилгача

4

Ишанкулов А.

01.07.1975 йилдан

17.07.1977 йилгача

5

Акбаров М.

01.12.1977 йилдан

09.10.1979 йилгача

6

Галустьян А.С.

09.10.1979 йилдан

12.03.1984 йилгача

7

Юсупов К.

23.05.1984 йилдан

04.07.1988 йилгача

8

Жалолов О.С.

14.02.1989 йилдан

12.04.1996 йилгача

9

Мухаммедов А.Т.

15.04.1996 йилдан

22.06.2002 йилгача

10

Сидиков С.А.

22.06.2002 йилдан

10.10.2005 йилгача