Бугунги кунда жамиятга акциядорлардан жамиятнинг акцияларини кайтариб сотиб олиш буйича ариза (талаб) лар келиб тушмаган.
28,08,2021
Бугунги кунда жамиятга акциядорлардан жамиятнинг акцияларини кайтариб сотиб олиш буйича ариза (талаб) лар келиб тушмаган.
28,08,2021
“ТАСДИҚЛАНГАН” «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорларининг 2019 йил “25” мартдаги
Кузатув кенгаши раиси
___________И.Н.Носиров
|
«Andijondonmahsulot» АЖ нинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, 2015 йил 31 декабрдаги Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва локал актларга мувофиқ жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифа ҳамда мажбуриятларини бажарганлиги учун моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.
3. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- асосий (ойлик) рағбатлантириш;
- молиявий ҳисобот йилидаги жамиятнинг фаолият якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш;
- харажатларни қоплаш.
4. Рағбатлантириш деганда Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифа ва мажбуриятларини бажарганлиги учун пуллик тўловлар тушунилади.
5. Рағбатлантириш ва қоплаш тўловлари жамият томонидан пул шаклида амалга оширилади.
6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифа ва мажбуриятларини бажарганлигибўйича рағбатлантириш ва харажатларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар жамиятнинг йиллик бизнес режасининг смета харажати қисмига киритилади.
7. Мазкур Низом билан белгиланган йил якуни бўйича қўшимча рағбатлантиришни тўлаш жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида жамият фаолияти якуни тасдиқланганидан сўнг амалга оширилади. Бунда,жамиятнинг соф фойда кўрсаткичлари бажарилишининг натижаси Бизнес-режа билан белгиланган параметрга нисбатан камида 100 фоизни ташкил этиши шарт. Шунингдек, жамият фаолиятининг корпоратив бошқарув тизимининг мустақил баҳолаш натижаси камида қониқарли бўлиши шарт.
Бунда, бўлиб ўтган йиғилишнинг 50 фоиздан ортиғида (сайлангандан бошлаб тўловларни амалга ошириш даври тугагунига қадар) узурли сабабларсиз қатнашмаган Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига қўшимча рағбатлантириш амалга оширилмайди.
8. Қўшимча рағбатлантириш учун тўловни ҳисоблаш даври корпоратив йил ҳисобланади. Мазкур Низомда белгиланган тартибда Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига қўшимча рағбатлантириш миқдорини ҳисоблаш мақсадида корпоратив йил деганда, жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида ушбу органлар аъзоларининг сайланган кунидан бошлаб ватегишли органнингКузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини (муддатидан олдин) бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган йиғилишнинг санаси билан тугатилган давр тушунилади.
9. Агар корпоратив йил давомида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ваколатини бекор қилиш ҳамда янги аъзоларини ушбу органларга сайлаш масаласи бўйича бир ва ундан кўпроқ акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказилган бўлса,кўрсатиб ўтилган органларнинг ҳар бир аъзосиниқўшимча рағбатлантириш ҳисоб-китоби ўз функция ва мажбуриятларини бажарган даврига мувофиқ амалга оширилади.
10. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари йиллик рағбатлантириш миқдори жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Жамият фаолияти самарадорлиги ва бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилишига кўра, жамият акциядорларининг умумий йиғилишида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини белгиланган миқдордан юқори қўшимча (йиллик) рағбатлантириш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.
11. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясиаъзоларининг ўз функция ва мажбуриятларини бажаришда сарфлаган харажатлари тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида қопланиши (тўланиши) зарур.
12. Агар Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ўтказилган йиғилишларнинг камида 75 фоизида қатнашган бўлса, унинг қўшимча рағбатлантириш суммаси 25 фоизга камаяди.
2-боб. Кузатув кенгаши аъзоларига рағбатлантиришни
тўлаш тартиби
13. Ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Кузатув кенгашиаъзоларига (Кузатув кенгаши 1 нафар аъзоси ҳисобидан) асосий (ойлик) рағбатлантириш миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Кузатув кенгаши раисига ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланганэнг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига);
- Кузатув кенгаши аъзосига ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига).
14. Молия ҳисобот йилида ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Кузатув кенгашиаъзоларига (Кузатув кенгаши 1 нафар аъзоси ҳисобидан) жамиятнинг йил якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Кузатув кенгаши раисига - асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробаригача) Кузатув кенгаши раиси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда;
- Кузатув кенгаши аъзосига - асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробаригача) Кузатув кенгаши аъзоси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда.
3-боб. Тафтиш комиссияси аъзоларига рағбатлантириш суммаларини тўлаш тартиби
15. Ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига (Тафтиш комиссияси 1 нафар аъзоси ҳисобидан) асосий (ойлик) рағбатлантириш ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида (рағбатлантиришни тўлаш санасига) амалга оширилади.
16. Молиявий ҳисобот йилида ўз функция ва мажбуриятларини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига (Тафтиш комиссияси
1 нафар аъзоси ҳисобидан) жамиятнинг йил якунлари бўйича қўшимча рағбатлантириш миқдори асосий ойлик рағбатлантириш суммасини (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробаригача) Тафтиш комиссияси аъзоси сифатида амалда ишлаган даврига (ойларга) кўпайтирган ҳолда амалга оширилади.
4-боб. Якуний қоидалар
17. Мазкур Низом жамият акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланиб, иштирок этаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
18. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Кузатув кенгашининг тақдимномасига биноан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан киритилади.
«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти
акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги
навбатдаги йиллик умумий йиғилишида
«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»
«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти “акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида” ги
НИЗОМИ
(янги таҳрирда)
Ушбу Низом «Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - жамият) акциядорлари умумий йиғилишининг мақоми, ваколат доираси, тайёрлаш тартиби ва муддати, уни чақириш ва ўтказишни белгилаб беради.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қуйидаги масалалар ҳал этилади:
Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш тўғрисида;
Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида;
Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида;
Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига ёки Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган бошка масалалар.
7.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга ҳабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (аҳборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади, акциядор (акциядорлар)нинг ташаббусига кўра акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳоллари бундан мустасно.
Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
Жамиятни кайта ташқил этиш;
Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;
Жамиятнииг устав фондини қўшимча акцияларни чиқариш ҳисобига кўпайтириш;
Жамиятнинг устав фондини камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
Жамиятнинг ташқилий тузилмасини тасдиқлаш;
Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;
йиллик хисоботни тасдиқлаш;
Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосалариниэшитиш;
Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар томонидан уларни имтиёзли олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
Қонун хужжатларида назарда тутилган холларда Жамият томонидан йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Қонун хужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ бошка масалаларни халэтиш.
Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
Жамиятни кайта ташқил этиш;
Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш хамда оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;
Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг хисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
Жамият томонидан йирик битимлар тузиш;
Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш.
III. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК
ЭТИШ ТАРТИБИ.
Умумий йиғилишда Кузатув кенгаши аъзолари, Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият аудитори, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар ва таклиф этилган шахслар қатнашиши мумкин.
Кузатув кенгаши ва Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни кўриб чиқишда, кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади.
Кайд этиш рўйхати Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим, кайд этиш рўйхати бир варакдан кўп бўлиши ҳолларида эса тартиб раками қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
«________ та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «____ » да берилган
ишончнома бўйича» деган ёзув кайд этилади хамда вақилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
Жамиятнинг йиллик ҳисоботи;
Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташқилотининг хулосаси;
Жамият Кузатув кенгаши хамда Тафтиш комиссияси ,аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;
Жамият Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси, ёки Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави лойиҳаси киради.
Конунда ва Жамият Уставида белгиланган муддатда акциядорлар томонидан Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар келиб тушмаган такдирда, Кузатув кенгаши мустақил равишда Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар рўйхатини белгилашга хакли.
ушбу Низомнинг 36-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;
акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг ушбу Низомнинг 36-бандида назарда тутилган микдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлик бўлмаса;
таклифлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
унинг ўз ташаббуси асосида;
Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби;
ёзма талаб такдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик. қилмаса;
кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;
кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала Конун талабларига мувофиқ бўлмаса.
Жамиятнинг расмий веб-сайтида акциядорларнинг навбатдан ташкариумумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарни жойлаштириш Бошкарув томонидан акциядор (акциядорлар)нинг хабар жойлаштириш тўғрисидаги ёзма талаби асосида амалга оширилади;
Жамият акциялари эгалари реестрини шакллантириш топшириқномаси Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсида бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқини тасдикловчи ҳужжатлар (депо ҳисобварағининг кўчирмаси, зарур ахборотга эга акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, Жамият Кузатув кенгашига йиғилиш чақириш тўғрисида юборилган мурожаатнома нусхаси, Жамият Кузатув кенгашининг умумий йиғилиш чақиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномаси) такдим этилган ҳолда расмийлаштирилади.
VII. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КВОРУМИ
VIII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ИШЧИ
ОРГАНЛАРИ
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга булган акциядорларни кайд этиш рўйхатини тузади;
овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошка материалларини тайёрлайди.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вақилларини) рўйхатдан ўтказади;
ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар хисобини юритади;
овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг хисобини юритади, шунингдек акциядорларга Умумий йиғилишнинг бошка ахборот(материаллар)ини беради.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўклигини аниклайди;
Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вақиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;
овоз га қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;
овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;
овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;
овоз бериш бюллетенларини Жамиятнинг архивига топширади.
ТАРТИБИ
Акциядорлар умумий йиғилишининг бориши баёнини юритади;
ёзма буюртмалар бўйича йиғилиш кун тартибидаги масалалар мухокамасида қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасини ўн кундан кечиқтирмай икки нусхада тузади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;
Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнингсони;
Умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;
маърузаларнинг асосий коидалари, овозга қўйилган масалалар хамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилади.
Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги умумий йиғилиш баёни билан «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»
|
«Andijondonmahsulot» АЖ
“Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларини меҳнатини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги
НИЗОМ
Андижон – 2016 йил
I.Умумий қоидалар.
1.1. Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва «Andijondonmahsulot» АЖУставига мувофиқ ишлаб чиқилди.
1.2. Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, жамият ижроия органи аъзоларини ойлик тақдирлаш ҳамда чораклик ва йиллик иш якунлари бўйича рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарали тизимини қуришнинг энг муҳим масалаларидан биридир.
1.3. Корпоратив бошқарув аъзоларини такдирлашнинг асосий мақсади - уларнинг масъулиятини ошириш, жамиятнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган бизнес-режанинг бажарилишини таъминлаш, корхона томонидан олинаётган соф фойдани кўпайтириш, улар фаолиятидан реал самарага эришиш, зиммасига олинаётган масъулиятини оширишдир.
2.1. Иш натижалари бўйича тақдирлаш ва рағбатлантиришжамият кузатув кенгаши раиси ва аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, ижроия органи бошқаруви раиси ва аъзоларига берилади.
2.2. Юқорида тақдирлаш ва рағбатлантириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни тақдирлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши қарорлари асосида уларнинг ваколатлари бекор қилингунига қадар амалга оширилади.
2.3. Агар тақдирланиш ҳуқуқига эга ходим йиллик иш даври давомида тўлиқ ишламаган тақдирда, рағбатлантириш микдори ишлаган давридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
III. Тақдирлаш ва рағбатлантириш миқдорини аниқлашда
ҳисобга олинадиган тамойиллар.
3.1. Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси раиси ва жамият ижриоя органи аъзолари бошқаруви раисини тақдирлаш учун ассосий тамойиллардан бири, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилишидир.
3.2. Акциядорлар моддий манфаатларига тўлиқ риоя қилиниши, дивиденд тўловларининг ўз вақтида тўлаб борилиши, акциядорларнинг манфаатини кўзлаб амалга оширилган ишлар, жамиятнинг соф фойдасининг бизнес режага асосан бажарилиши ва ортиқча бажарилишини таъминлаганлиги учун.
3.3. Жамият бизнес-режа доирасида белгиланган прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини таъмин этганлиги ҳамда сарфланадиган ишлаб чиқариш харажатларини иқтисод қилишга эришилганлиги бўйича.
3.4 Кузатув кенгаши фаолиятининг йўналишларидан бири жамият инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва капиталлашув даражасини ўстириш бўйича ишларининг самарадорлиги юзасидан.
3.5 Жамиятда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, маҳсулот таннархини камайтириш, ишчи-хизматчилар сонини оптималлаштириш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва корхона ишчи-хизматчиларига кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича.
3.6 Кузатув кенгаши аъзолари учун - йил давомида мажлислардан ташқари вақтда кўриб чиқиладиган масалаларни мустақил ўрганиб чиқишлари, улар бўйича қабул қилинган қарорлар, ушбу қарорларнинг жамият учун фойда келтириши, акциядор манфаатларининг вакили сифатида жамият активларининг асралишига ва ўсиб боришига эришишнинг натижалари бўйича.
4.1. Кузатув кенгаши раиси, аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, жамият ижроия органи бошқаруви раиси ва аъзоларини тақдирлаш:
- кузатув кенгаши раиси учун чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 5 (беш) баравари миқдорида;
- кузатув кенгаши аъзолари учун чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 4 (тўрт) баравари миқдорида;
- тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 2 (икки) баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади.
Ижроия органи аъзоларининг ойлик маошларини белгилаш учун улар билан тузиладиган бир йиллик меҳнат шартномасига асосан олиб борилади.
4.2 Йил якуни бўйича рағбатлантириш таксимоти бизнес режанинг бажарилиши натижаларига қараб жамият кузатув кенгаши тавсиясига асосан Умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади.
5.1. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига чораклик рағбатлантириш чорак тугагандан сўнг бухгалтерия ҳисоботлари якунлангандан кейин амалга оширилади.
5.2. Рағбатлантириш учун бериладиган маблағлардан қонунда белгиланган тартибда даромад солиғи ундирилади.
«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги йиллик умумий йиғилишида
«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»
«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти
Тафтиш комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
(янги таҳрирда)
Жамиятнинг бир йиллик фаолияти якунлари бўйича жамиятнинг молия- хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;
Тафтиш комиссиясининг ўз ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан ҳабардор қилиш йўли билан бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;
-бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулоса тузади;
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича амалга оширилган текшириш натижаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва жамият Бошқаруви эътиборига етказади;
Жамият бошқаруви томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимларни, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилинишини ўрганиб чиқади, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисида ҳар чоракда хулоса тузади;
Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади;
ҳисобот йили давомида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига олиб чиқади.
III. ТЕКШИРУВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслиги ҳолларида уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра амалга оширилади.
Акциядорлар (акциядор) тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечикмасдан ўзгартишлар киритишга ҳақли.
"Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи", "Аудит", "Молия" ихтисослари ёки иқтисодий мутахассисликлар бўйича олий, ёки ўрта иқтисодий маълумот;
бухгалтерлик ҳисоби, аудит, молия ёки иқтисодий соҳада камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.
Тафтиш комиссиясининг ишини ташкил қилади;
Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;
Тафтиш комиссияси мажлислари баённомасини, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулосаларни, жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Тафтиш комиссияси номидан Кузатув кенгаши йиғилишларида ва жамият акциядорларининг умумий йиғилишларида иштирок этади;
амалдаги қонун ҳужжатларида, жамият Уставида, ушбу Низомда ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
V.ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ В А ҚАРОРЛАРИ
мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
мажлисда иштирок этган тафтиш комиссияси аъзоларининг рўйхати;
овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир тафтиш комиссияси аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);
қабул қилинган қарорлар.
МАЖБУРИЯТЛАРИ
Жамият Бошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
Жамият томонидан аффилланган шахслар билан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган битимни ўрганиш натижалари бўйича баённомаларни жамият Бошқарувидан талаб қилиш;
Жамият томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган йирик битим бўйича ҳужжатларни жамиятбошқарувидан талаб қилиш;
Кузатув кенгаши ва жамиятБошқаруви аъзоларидан, жамиятнинг бошқа мансабдор шахслари ва ходимларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти масалалари бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришларни талаб қилиш;
Жамият Кузатув кенгаши мажлисларини чақиришни талаб қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.
Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
ўз мажбуриятларини ҳалол бажариш;
жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутиш;
жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тегишли тарзда амалга ошириш;
жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ҳисобот ва хулосаларни ўз вақтида тайёрлаш;
жамиятбошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;
жамиятБошқаруви аъзоларидан жамиятнинг аффилланган шахслар билан битимлари ва жамиятнинг йирик битимларини ўрганиш баённомаларини тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;
амалдаги қонунчиликка риоя қилиш;
жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик.
Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқбошқамажбуриятларгаҳам эга бўлиши мумкин.
VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
VIII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР
а�)vI���\��3t�мият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
- кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;
- бошқа ҳуқуқлар.
- ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;
- ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
- ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;
- ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;
- бошқа мажбуриятлар.
VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР