Андижон шахар,,
Чинобод кўча №21

0 (374) 226 19 44
anddon@mail.ru

Автор: Super User
Категория:

Президент Андижонда иш бошлаган технопаркни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Digital City номли технопарк билан танишди.

 

«Яқиндагина 5,6 гектар майдонда қуриб битказилган ушбу мажмуа ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга қаратилган. Ҳозирда бу ерга туманлардан 328 мутахассис жалб этилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари ёшлар билан суҳбатда уларни доимий ўрганиш, изланишга чорлади.

«Жуда тўғри йўлни танлагансизлар. Бу – серқирра ва истиқболли соҳа. Сизлар бошқалардан 10-15 йил олдин юришларингиз керак. Энг долзарб йўналишлар бўйича дастурий маҳсулотлар яратиб, халқимизга ва хорижликларга қулай хизматлар кўрсатиб, ҳам оилангизга, ҳам жамиятимизга наф келтиришингиз мумкин», деди президент.

 

Автор: Super User
Категория:

Президент Андижон шаҳрида қурилган янги кўп қаватли уйларни бориб кўрди

Андижон шаҳрида йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди. Президентимиз ушбу мавзега бориб, хонадонлардан бирида меҳмон бўлди.

 

«Давлатимиз раҳбари бундан роппа-роса икки йил муқаддам – 2018 йил 20 май куни Андижон шаҳридаги янги уй-жойларни кўрган эди. Мазкур ҳудудда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, қўшимча турар жойлар қуриш бўйича топшириқ берганди. Шу асосида шаҳарда йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди.

Президент ушбу мавзени бориб кўрди. Хонадонлардан бирида бўлиб, оила билан суҳбатлашди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Автор: Super User
Категория:

Қишлоқ хўжалик соҳасида ихтисослаштириш ўз самарасини беради...

Ерни боқсанг, ер сени, оилангни, бутун юртни боқади. Бу ҳар қадамда исботини топаётган ҳақиқат.

 

Президентимизнинг жорий йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ердан, томорқадан унумли фойдаланиш ишларини янада юқори босқичга кўтаришда муҳим учун янги қадам бўлди.

 

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонларини кенгайтириш ишлари анчагина илгарилади. Туманларни мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Автор: Super User
Категория:

G‘alla yetishtirish, xarid qilish va sotishga bozor tamoyillarini keng joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori

  

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 23 oktabrdagi «O‘zbekiston Respublikasi qishloq xo‘jaligini rivojlantirishning 2020-2030 yillarga mo‘ljallangan strategiyasini tasdiqlash to‘g‘risida»gi PF-5853-son Farmoni ijrosini ta’minlash, xususan davlat buyurtmasi asosida boshoqli don yetishtirish amaliyotini bekor qilish, xarid qilish va sotishda bozor tamoyillarini keng joriy etish, qishloq xo‘jaligida mehnat unumdorligini oshirish va manfaatdorlikni ta’minlashga qaratilgan qulay agrobiznes muhitini yaratish maqsadida:

Автор: Super User
Категория:

Қудратилла РАФИҚОВ: Уруш тугади, акам келди, аммо онамнинг кўзларидан ўша мунги ғам йўқолмади

 

Эзгулик ғалабаси ва тарихий адолат

 

«Инсоният тарихи урушлар тарихидир» деган эди муаррихлардан бири. Гарчи бу сўзларда андак қочирим ва киноя бўлса-да, моҳиятан олганда, тарихчининг ­фикрини дастаклаш мумкин. Зотан, кузатсангиз, тарих ғаладонидаги таназзуллар, инсоният дучор бўлган мисл­сиз фожиаларнинг аксарияти урушлар ҳисобига тўғри келишига гувоҳ бўласиз.

 

Албатта, урушлар тарихи – инсониятнинг ўз тарихи каби кўҳна. Бироқ нисбатан янги тарих, деб қарайдиганимиз ҳозиргидан олдинги асрларда юз берган икки уруш кўлами ва талафоти жиҳатидан мислсиз, дейилади. Улар биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари…