Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Bosh sahifa

ЭЪЛОНЛАР

 Э Ъ Л О Н

2021-йил якуни бўйича корпоратив хулоса!

 

 

 

 

 

 

Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  йиллик  умумий йиғилиши 2022 йил 30 март  куни соат 10-00 да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.

 

 

                                                                                    КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
  2. Andijondonmahsulot акциядорлик жамиятининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Andijondonmahsulot акциядорлик жамиятининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича кузатув кенгаши ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2022 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида;
  4. Andijondonmahsulot акциядорлик жамиятининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги бошқарув раисининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш тўғрисида;
  5. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
  6. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;
  7. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
  8. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2021 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган “корпоратив фаолиятни баҳолаш” хулосасини эшитиш;
  9. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш тўғрисида;
  10. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
  11. Andijondonmahsulot акциядорлик жамияти бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтириш тўғрисида;
  12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2021 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш тўғрисида;
  13. Andijondonmahsulot акциядорлик жамиятида харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
  14. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

15) 2022 йил учун жамият ташқи аудиторини танлаш ва унинг хизмат ҳақини белгилаш.

  16)  Жамиятда 2021 йил давомида килинган хомийликларни тасдиклаш.

          17) Жамият акциядорларига хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларини жамият фойдасига олиш тўғрисида.

 

 

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод  кўчаси, 21-уй)

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2021 йил 04 март ва йиғилишда иштирок этиш учун  2021 йил 24 март куни ҳолатларига шакллантирилади.

Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.

Маълумот олиш учун тел: 0(374)- 226-19-44.

Жамиятнинг веб-сайти: www.andijondon.uz, электрон почтаси: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.

Кузатув кенгаши.

 

 

                                        Хурматли акциядорлар!

 

2022 йил 30 март куни утказиладиган умумий йигилиш кун тартибида  акциядорларга хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш тўғрисида масала киритилган булиб, ушбу масала тасдиклангандан сунг  юкоридаги кайд этилган дивиденд суммалари жамият фойдасига олинади. Ушбу муносабат билан, сизлардан дивидендларингизни  2022 йил 30 март кунига кадар олишларингизни сураймиз.  Мурожаат учун телефон ракамлари: 0(374)- 226-00-05, 94-432-10-08.