Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Э Ъ Л О Н

Автор: davronbek

                                    Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  йиллик  умумий йиғилиши 2024 йил 29 июнь  куни соат 14-00 да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13-00 дан бошланади.

 

       КУН ТАРТИБИ:

 

    1. Санок комиссияси таркибини сайлаш.
    2. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
    3. Жамият бошқарув раисининг 2023 йил якуни бўйича бизнес-режа кўрсаткичарини бажарилиши ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
    4. Жамиятнинг 2023 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.
    5. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш.
    6. 2024 йил учун жамият ташқи аудиторини танлаш ва унинг хизмат ҳақини белгилаш.
    7. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
    8. Жамият 2024 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
    9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
    10. Жамият бошкарув раиси билан тузилган шартнома муддатини узайтириш тўғрисида.
    11. Жамиятда 2023 йил якуни бўйича Корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан мустақил бахоловчи томонидан берилган хулосани тасдиқлаш.

     

    Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

    Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод  кўчаси, 21-уй)

    Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2024 йил 07 июнь ва йиғилишда иштирок этиш учун  2024 йил 25 июнь  куни ҳолатларига шакллантирилади.

    Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.

    Маълумот олиш учун тел: (74)- 226-00-05.

    Жамиятнинг веб-сайти: www.andijondon.uz, электрон почтаси: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.

    Кузатув кенгаши.


    Корпоратив_Хулоса23.pdf