“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун кузатув кенгаши йиғилишининг баённомаси билан
М А Ъ Қ У Л Л А Н Г А Н
“Т А С Д И Қ Л А Й М И З”
“Андижондонмаҳсулот” “Андижондонмаҳсулот”
акциядорлик жамияти акциядорлик жамияти
бошқаруви раиси кузатув кенгаши раиси
___________ Б. Ахмедов __________ Ш. Узоқов
“_____“_______2022 йил “____“_______2022 йил
Ў з б е к и с т о н Р е с п у б л и к а с и
“Ў з д о н м а ҳ с у л о т”
а к ц и я д о р л и к к о м п а н и я с и
“АНДИЖОНДОНМАҲСУЛОТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
2 0 2 2 й и л у ч у н
“Б И З Н Е С Р Е Ж А С И”
А Н Д И Ж О Н – 2021 йил
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Корхона номи
|
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамияти
|
Мулкчилик шакли
|
Акциядорлик жамияти
|
Жорий ҳисоб рақами
|
АТБ “Агробанк” Андижон вилоят бўлими МФО 00077 х/р 20208000400201569001 ИНН 200230721, ОКОНХ 19211
|
Валюта хисоб раками
|
АТБ “Агробанк” Андижон вилоят бўлими МФО 00077 х/р 20208840400201569005
|
Жамият раиси
|
Б. Ахмедов
|
Бош ҳисобчи
|
К. Дадажонов
|
Телефон
|
(74) 226-00-05
|
К И Р И Ш
Андижон шаҳрида “Загот-зерно” 1963 йилда ташкил топган. Асосий ишлаб чиқариш худуди Андижон шаҳрининг Жанубий саноат зонасида жойлашган.
Ер майдони 8,4 Га ташкил қилади. Марказий темир йўл тармоғи мавжуд
ва автомобил йўллари яхши кесишган жойда жойлашган. Жамият тасарруфида Олтинкўл, Пахтаобод, Избоскан, Балиқчи дон қабул қилиш шахобчалари мавжуд.
1994 йилда 12475 минг сўмга баҳоланиб, давлат мулкини бошқариш
ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1994 йил 9 ноябрдаги
691К-ПО-сонли буйруғига асосан, давлат мулкни бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасининг 1994 йил 21 декабр 003968 серияли 783-сонли ордери билан акционерлик жамиятига айлантирилган. Андижон вилояти Адлия бошқармаси томонидан 1995 йил 16 мартда 282 гувохнома билан рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги “2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-29 сонли ҳамда 2005 йил 31 майдаги ПҚ-90 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат мулки қўмитасининг 2005 йил 7 июндаги 59к-ПО сонли, “Ўздонмаҳсулот” АК нинг 2005 йил 19 мартдаги 12-2/9-24 сонли хати ва “Андижондонмаҳсулот” очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2006 йил 24 февралдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори ва давлат мулки қўмитасининг 2006 йил 6 мартдаги 16-сонли буйруғига асосан, жамият низом жамғармасидаги давлат улушини 51 фоизга етказилди.
Корхонанинг мулк шакли акциядорлик жамияти бўлиб, айни вақтда жамият меҳнат жамоасида 350 ишчи-ходим фаолият кўрсатмоқда, улардан 24 нафари маъмурий бошқарув ходимларини ташкил қилади.
Акциялар ҳақида маълумот:
- Устав фонди – 700 000 000 сум
- Акциялар сони – 3 500 000 дона
- Бир дона акция номинал бахоси – 200 сум
- Оддий акциялар – 3 497 090 дона
- Имтиёзли акциялар – 2 910 дона
1-“Ўздонмаҳсулот”АК
2-Юридик шахс
3-Жисмоний шахс
АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ТУРИ
Вилоят аҳолисини ун ва нон ҳамда қандолат маҳсулотлари билан, бўрдоқичилик, паррандачилик саноати хўжаликларини омихта ем маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек Республика вилоятларига экиш учун супер элита, элита ва I-II авлодларга мансуб уруғлик буғдойни қишлоқ хўжаликларига тайёрлаш ва етказишдан иборат.
Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни.
Тегирмон цехи.
Республика ички бозорини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, рақобатбардош ва импорт ўрнини тўла боса оладиган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” Акциядорлик Компаниясининг 2003 йил 29 апрел кунидаги 1/1-5 сонли қарорига мувофиқ “Андижондонмаҳсулот” очиқ акциядорлик жамияти тегирмонини қайта жихозлаш (реконструкция қилиш) учун 2003 йил 1 июлдан тўла тўхтатилган. Қисқа вақт давомида тегирмон қайта жихозланди ва 2004 йил январ ойдан тўла ишга тушган.
Жамиятнинг 2009 йил 10 июлдаги “Тегирмон бўлимида таъмирлаш ишлари олиб бориш тўғрисида”ги 94-и/ч – сонли буйруғига асосан, жамиятда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган ун ва ун маҳсулотларини сифатини янада яхшилаш мақсадида, 2009 йил 10 июл кунидан тегирмон бўлимида тўла таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тўхтатилди ва 2009 йил 1 август кунидан тўла ишга тушди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверцификация қилишни таъминлаш чора тадбирлари дастури тўғрисида” ги 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил учун инвестиция дастури тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги ПК-2697-сонли қарори ижросини амалга ошириш бўйича жамиятда қуввати 250 тонналик тегирмон цехини модернизация қилиш тўғрисида 2018 йил 2 апрель кунидаги 53-и/ч – сонли буйруғига асосан, жамиятда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган ун ва ун маҳсулотларини сифатини янада яхшилаш мақсадида, 2018 йил 10 апрел кунидан тегирмон бўлимида тўла таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тўхтатилди ва 2018 йил
1 июл кунидан тўла ишга туширилди.
Тегирмон цехи суткасига 250 тонна, бир ойда ўртача 6000 тонна бир йилда ўртача 66000 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Қайта ишланаётган буғдойдан 75% ГОСТ талабларига жавоб берадиган сифатли ун ишлаб чиқарилади. Цех Швейцариянинг “Бюллер” фирмасининг лицензияси асосида ишлаб чиқарилган юксак технологияли, юқори унумли, Россия, Белоруссия
ва Қозоғистон машинасозлик заводларида ишлаб чиқарилган ускуна ва механизмлар билан жихозланган.
Тегирмон цехи дон тозалаш, донни майдалаш ва тайёр маҳсулотларни қоплаш бўлимлардан иборат.
Дон тозалаш бўлимида элеватордан қабул қилинган йириклиги ва донни вазни бўйича тозаланиб, ювиш ускуналарида ювилиб, сифати ва намлиги бўйича майдалаш меъёрига етказилади. Буғдой доннини майдалаш бўлимида тасдиқланган технологик схема асосида ун, ёрма ва кепакларга ажратилади.
1 тонна буғдойдан олинадиган маҳсулотнинг 75% ун маҳсулотлари, 21,5% кепак, 2,7% дон чиқиндиси ва 0,8% яроқсиз чиқинди ташкил этади.
Тайёр бўлган ун маҳсулоти навлар бўйича 50 кг вазнида, стандарт ҳолатда қопларга солиниб, тайёр маҳсулотлар омборхонасига лента транспортёр орқали жўнатилади.
Омихта ем цехи
Омихта ем цехи суткасига 100 тонна, ойлик 3000 тонна, йиллик 33000 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишлаб чиқариш жараёни бошқарув пультидан бошқарилади.
Омихта емлар Республика омухта ем марказий лабораторияси томонидан сертификатланган ва компаниянинг хисоблаш марказидан берилган рецептлар асосида қора моллар ҳамда паррандалар учун ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган омихта ем маҳсулотлари шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги 842-сонли “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришини кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора–тадбирлар туғрисида”ги қарори ижросини бўйича вилоят туманида ташкил этилган “Озука чорва” МЧЖ бирлашмаларига биржа орқали ва шартнома асосида дехқон фермер хўжаликларига эркин сотувга чиқарилади.
Элеватор цехи
Элеватор – дон сақлаш ва тозалаш цехи бўлиб, 1 ва 2- бўлимларида умумий ҳажми 71 минг тонна дон сақлаш қувватига эга. Бу бўлимларда қабул қилинган доннинг меъёри базис нормасидан ортмаган ҳолда донни сақлашга олинади. Олинган буғдойнинг сифат кўрсаткичлари бўйича тозалаб, тегирмон цехига етказиб беради.
Хом ашё манбалари.
Дон қабул қилиш.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни асосини ташкил қиладиган ун ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хом ашё – буғдой, тузилган контрактация шартномалар асосида вилоят хўжаликларидан ва Республикамиз бошқа вилоятларидан сотиб олинади. Ушбу сотиб олинган буғдой жамият тасарруфидаги дон қабул қилиш шахобчалари омборларида, жамият ғаллахонасида сақланиб келади.
2022 йилга жамият тасарруфидаги дон қабул қилиш корхоналарига тузилган контрактация шартномаларга асосан хўжаликлардан қабул қилинадиган товар дон ва уруғлик миқдори қуйидагича режалаштирилган:
(тонна)
№
|
Туманлар номи
|
2020 йил
|
2021 йил
|
2022 йил
|
1.
|
Андижон
|
14421
|
10564
|
10424
|
2.
|
Балиқчи
|
27160
|
19074
|
18633
|
3.
|
Избоскан
|
24394
|
17795
|
17652
|
4.
|
Олтинкўл
|
16531
|
11382
|
9876
|
5.
|
Пахтаобод
|
26436
|
18789
|
18242
|
|
Жами:
|
108942
|
77604
|
74827
|
2021 йилга жамият тасарруфидаги дон қабул қилиш корхоналарига туманлардан қабул қилинадиган товар дон миқдори режадагиси 100%га бажарилган. 2022 йилга уруғлик қабул қилиш режаси 8690 тонна белгиланган.
Корхонада меҳнат ресурслари ва кадрлар
малакасини ошириш бўйича режалар:
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятида хозирги кунда ишлаётган жами ишчи-ходимлар сони 350 та. Шулардан 57 нафари инженер-техник ходимлар ва 293 нафари ишчилар ҳисобланади.
2022 йилда корхонада малака ошириш бўйича режалар қуйидагича:
- дон қабул қилиш мавсумида қатнашувчиларнинг (хисобчи, лаборант, визировщик ва х.к) 3 кунлик ўқишини корхонада ташкил этиш;
- хисобчилар ва ходимлар бўлимидаги мутахассислар учун 6 кунлик курсни ташкил этиш;
- асосий фаолият билан шуғулланувчи ишчилар учун уларнинг малакасини ошириш мақсадида 5 кунлик курслар ташкил этиш.
Жами ишчи-ходимларни малакасини ошириш учун 5500 млн сўм пул маблағ сарфланиши режалаштирилмоқда.
Корхонанинг 2022 йил 1 январ ҳолатига молиявий аҳволи
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
2022 йил 1 январ ҳолатига
|
1.
|
Пул маблағлари
|
минг сўм
|
268761
|
2.
|
Дебитор қарзлари
Шу жумладан:
- бошқа тизим корхоналари
|
минг сўм
минг сўм
|
26 026 967
11 081
|
3.
|
Кредиторлик қарзлари
Шу жумладан:
- бошқа тизим корхоналари
|
минг сўм
минг сўм
|
6 772 431
|
4.
|
Соф фойда
|
минг сўм
|
2000000
|
5.
|
Рентабеллик даражаси
|
%
|
2,0
|
2022 йил маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган электр, ёқилғи ва сув сарфи тўғрисида.
№
|
Харажатлар тури
|
2021 йил
|
1 чорак
|
2 чорак
|
3 чорак
|
4 чорак
|
1
|
Электр энергияси харажатлари
|
4051062
|
954017
|
954017
|
1138990
|
1004038
|
2
|
Сув харажатлари
|
237132
|
48615
|
64583
|
61976
|
61967
|
2022 йил бюджетга ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори ва ўтган йилларга нисбатан
№
|
Тўловларни номи
|
2022 йил
|
1 чорак
|
2 чорак
|
3 чорак
|
4 чорак
|
1
|
Қўшилган қиймат солиғи
|
10845626
|
2210930
|
2361250
|
3912196
|
2361250
|
2
|
Мулк солиғи
|
516680
|
89905
|
138301
|
144237
|
144237
|
3
|
Ер солиғи
|
483239
|
136001
|
107132
|
120053
|
120053
|
4
|
Сув солиғи
|
107539
|
27822
|
24561
|
27578
|
27578
|
5
|
Жисмоний даромад солиғи
|
2500723
|
335195
|
687038
|
791452
|
687038
|
6
|
Пенсия жамғармаси: 12%
|
2647900
|
255000
|
714900
|
839000
|
839000
|
7
|
Бошқа солиқ тўловлар
|
1851317
|
278241
|
465439
|
829396
|
278241
|
Молиявий натижа 2022 йилга
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўл.
бир.
|
2022 йил
|
1 чорак
|
2 чорак
|
3 чорак
|
4 чорак
|
1
|
Маҳсулот сотишдан тушган тушум
|
минг сўм
|
247880852
|
54975315
|
54975315
|
92735444
|
45194778
|
2
|
Сотилган маҳсулотлар таннархи
|
минг сўм
|
239027738
|
49300396
|
53782250
|
91446511
|
44498581
|
3
|
Маҳсулот сотишнинг ялпи фойдаси
|
минг сўм
|
8853114
|
5674919
|
1193065
|
1288933
|
696197
|
4
|
Давр харажатлари
|
минг сўм
|
17887879
|
2846392
|
4055203
|
5493142
|
5493142
|
4.1
|
Сотиш харажатлари
|
минг сўм
|
229019
|
35761
|
99140
|
47059
|
47059
|
4.2
|
Маъмурий харажатлар
|
минг сўм
|
2716757
|
617464
|
862037
|
618628
|
618628
|
4.3
|
Бошқа операцион харажатлар
|
минг сўм
|
12180110
|
1950802
|
2851661
|
4525986
|
2851661
|
5
|
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари
|
минг сўм
|
650000
|
155000
|
165000
|
180000
|
150000
|
6
|
Асосий фаолиятнинг фойдаси
|
минг сўм
|
7699286
|
1224758
|
1967662
|
2539204
|
1967662
|
7
|
Молиявий фаолиятнинг даромадлари
|
минг сўм
|
23899
|
5782
|
5353
|
7411
|
5353
|
8
|
Молиявий фаолият бўйича харажатлар
|
минг сўм
|
1650060
|
170911
|
186561
|
1106027
|
186561
|
9
|
Фоизлар шаклидаги харажатлар
|
минг сўм
|
643722
|
107836
|
164116
|
185885
|
185885
|
10
|
Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда
|
минг сўм
|
2450000
|
551250
|
551250
|
796250
|
551250
|
11
|
Фойда солиғи
|
минг сўм
|
450000
|
101250
|
101250
|
146250
|
101250
|
12
|
Рентабеллик даражаси
|
%
|
2,0
|
0,5
|
0,5
|
0,6
|
0,4
|
13
|
Соф фойда (зарар)
|
минг сўм
|
2000000
|
450000
|
450000
|
650000
|
450000
|
Корхонанинг 2022 йилга режалаштирилган
иқтисодий кўрсаткичлари
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов
Бирлиги
|
2022
Йиллик
|
2022йил
1-чорак
|
2022йил
2-чорак
|
2021йил
3-чорак
|
2021йил
4-чорак
|
1
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш (амалдаги нархларда)
|
млн сўм
|
217950307
|
46747824
|
46747824
|
80508574
|
43946085
|
2
|
Маҳсулот ишлаб чикариш (таққослама нархларда)
|
млн сўм
|
174360245
|
37398259
|
37398259
|
64406859
|
35156868
|
3
|
Ун ишлаб чиқариш
|
тонна
|
38100
|
9600
|
9600
|
9900
|
9000
|
4
|
Омихта-ем ишлаб чиқариш
|
тонна
|
14400
|
3600
|
3600
|
3900
|
3300
|
5
|
Кепак
|
тонна
|
12300
|
3000
|
3000
|
3300
|
3000
|
7
|
Уруғлик буғдой тайёрлаш
|
тонна
|
8690
|
-
|
-
|
8690
|
-
|
8
|
Халқк истеъмол моллари
|
млн сўм
|
81495710
|
20534352
|
20534352
|
21176051
|
19250955
|
9
|
Соф фойда
|
млн сўм
|
2000000
|
450000
|
450000
|
650000
|
450000
|
10
|
Рентабеллик даражаси
|
фоиз
|
2,0
|
0,5
|
0,5
|
0,6
|
0,4
|
11
|
Меҳнат унумдорлиги
|
сўм
|
487071
|
117457
|
117457
|
141740
|
110417
|
12
|
Иш хақи фонди
|
млн сўм
|
7686678
|
1921669
|
1921669
|
1921670
|
1921669
|
13
|
Ишчи-ходимлар сони
|
киши
|
398
|
398
|
398
|
560
|
398
|
14
|
Ўртача ойлик иш хаки
|
сўм
|
1448983
|
1448983
|
1448983
|
1448983
|
1448983
|
Корхона ишчи-ходимларини ижтимоий мухофаза қилиш ва моддий томондан рағбатлантириш, “ Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили “дастурини бажариш мақсадида 2021 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди .
Жумладан;
- 2 ёшгача фарзанд тарбияси билан банд бўлган аёлларга 15463 минг сўмни;
- ишчи - ходимларга моддий ёрдам миқдори 124096 минг сўмни;
- ишчи-ходимларни санаториялар ва даволаш муассасаларида даволанишга 6120 минг сўмни;
- ишчи-хизматчилар учун дори-дармонга 5500 минг сўм;
- 8 март ҳалқаро Хотин-қизлар байрамини нишонлаш ва аёлларни тақдирлашга 12765 минг сўмни;
- Наврўз, Қурбон ва Рамазон хайитларида, Мустақилликни 30 йиллиги байрамларда ишчи-хизматчиларни, нафақахўрларни рағбатлантиришга 628650 минг сўмни;
- Янги йил муносабати билан ишчи-хизматчиларни фарзандларига “Янги йил” совғасини ташкил этишга 139300 минг сўмни;
Жами харажатлар 931894 минг сўмни ташкил этган.
|
|
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли қарорига асосан ун ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг жорий йил 31 октябрдаги 1466/04-22-сонли хатига асосан омихта ем маҳсулотларини сотилиши ҳажми асосий қисми 100% биржа савдолари орқали сотувга қўйилди.
“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятида
2022 йил “Бизнес режа” кўрсаткичларини бажариш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 мартдаги 60-сонли йиғилиш баёни ижроси асосида “Ўздонмаҳсулот” АК тизими ичидаги қарздорликларни инкасса орқали хисоб рақамига тушириб, “Жамғарма” олдидаги қарздорликларни қисқартириш;
а). ундирилган маблағларни биринчи навбатда мавжуд кредитларни ёпишга йўналтириш.
- Тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, дебитор ва кредитор қарздорликларни кескин камайтириш, муддати ўтган қарздорликларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва мавжудларини қисқа муддатларда камайтириш чораларини кўриш.
- Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарздорликларни кескин камайтириш, банклардан олинган тижорат кредитларини ўз вақтида сўндириш бўйича таъсирчан чораларни кўриш.
- Ун ва омихта ем маҳсулотларини биржа савдолари орқали олдиндан
100 фоизли тўловлар асосида сотилишини таъминлаш, маҳсулот айирбошлаш (бартер) операцияларига қатъий чек қўйиш.
- 2022 йил ҳосилига тарқатилган уруғлик дон учун Молия вазирлиги хузуридаги “Жамғарма” томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларини фермер хўжаликларидан тўлиқ қайтариш чораларини кўриш.
- Корхонага жарима қўлланиши оқибатида етказилган зарарларни регресс тартибда айбдор шахслардан ундириш.
- Корхонада аниқланган дон камомадлари бўйича айбдор шахслардан келтирилган зарарни натура шаклида ундириб олинишини ва уларни ўрнатилган тартибда корхонага кирим қилинишини қаттиқ назоратга олиш.
- Ишчи ва хизматчиларнинг ойликларини ўз вақтида берилишини таъминлаш ва муддати ўтказилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
- Корхонани молиявий соғломлаштириш чораларини кўриш ҳамда пировард натижа 2022 йилда ижобий кўрсаткичлар билан якунлаш ва олинадиган соф фойда миқдорини ошириш.
- Лабораторияни модернизациялаш, техник ва технологик жихатдан янгилаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.
- 11. Жамият тасарруфидаги уруғлик тайёрлаш дон қабул қилиш шахобчаларини дон қабул қилиш, саралаш ва дорилаш мавсуми тугагандан сўнг уруғлик тайёрлаш цехларини консервация қилиш.
- 12. “Жамғарма” хаққи учун ҳисобланган фоиз қарзни бартараф қилиш.
- 13. Жамият ва шахобчаларда электр-энергияларидан оқилона фойдаланиш ва ҳаражатларини қисқартириш.
- 14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан “Ўздонмахсулот” АК нинг 2015 йил 6 мартдаги 13-сонли буйруғини ижросини бажариш мақсадида, “Андижондонмаҳсулот” АЖ тегирмон цехида маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича 2017 йил манзили дастурга асосан модернизация қилиш ишлари амалга оширилган.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган
2012 йил 5 сентябрдаги 187-сонли йиғилиш баёнида Республика аҳолисини сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш учун тежамкор технологиялар асосида корхоналарни модернизация қилиш вазифаси топширилган.
“Андижондонмахсулот” АЖ Тошкент шаҳридаги “Донмахсулотпласт” МЧЖ орқали Германияда ишлаб чиқарилган янги қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш “ВАХТЕЛЬ” технологиясини сотиб олиб, 2013 йил декабр ойида ишга туширилди ва янги 10 та ишчи ўринлари ташкил этилди.
Ушбу Германияда ишлаб чиқарилган янги қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш “ВАХТЕЛЬ” технологиясини ишлаб чиқариш қувватидан тўла фойдаланиш.
- Жамият дон қабул қилиш шахобчаларига қабул қилинган донларни сифатли сақланишини таъминлаш, ҳамда донларни ёпиқ сиғимларга жойлаштиришни ташкиллаштириш учун дон маҳсулоти корхоналари томонидан 2-дона замонавий дон юклаш техникасини сотиб олиш.
- Жамият дон қабул қилиш шохобчаларига қабул қилинган донларни элеваторларга тез муддатларда ташиб келтиришни, шунингдек дон маҳсулоти корхоналари томонидан қўшимча транспорт хизматлари кўрсатишни ташкиллаштириш учун 4 дона Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган “MAN” русумли юк автомашиналарини лизинг асосида сотиб олиш.
- Жамият Пахтаобод туманида жойлашган дон қабул қилиш ва қайта ишлаш шохобчасини аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуддан ташқарида бўлган, темир йўл тармоғи мавжуд жойга кўчириб ўтказиш.
- Фойдаланилмаётган ва ортикча булган асосий фондлар ва товар моддий бойликларни сотиш.
- Жамият ва тизимдаги шахобчалардаги фойдаланилмаётган курилиши тугалланмаган объектлар, дуконлар, ортикча ерларни сотиш ёки ижарага бериш.
Ишлаб чиқариш директори : У. Ризаев
Молия-иқтисод ва Маҳсулот сотиш директори : Б. Юсупов
Бош ҳисобчи : К. Дадажонов
Молия ва иқтисод бўлими бошлиғи: О.Шадманов