Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Автор: davronbek
Категория:

 

2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан — жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:

1 783 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннасини уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;

500 минг тоннасини фермер ҳўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тонна жами 2 550 минг тонна буғдойни «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга қабул қилиш дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга давлат ресурсларига харид қилинадиган, вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган ҳамда уруғлик буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар туман ҳокимлиги расмий веб-сайтида фермер ҳўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) кесимида жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни сақлаш, биржа савдоларига чиқариш ва харидорга юклаб жўнатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  4. Белгилансинки, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади.

2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

  1. «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар томонидан уруғлик буғдойнинг ҳар бир тоннаси 3 млн сўмдан тегишли нав устамалари ҳисобга олинган ҳолда харид қилинади.

Бунда уруғлик буғдойни харид қилиш ва тайёрлаш учун Жамғарма томонидан «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга олти ой муддатга йиллик 1,5 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.

  1. Жамғарма ўн кун муддатда:

Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил ҳосили учун буғдойни ташишнинг тавсиявий тарифларини;

«Ўздонмаҳсулот» АК ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифларининг энг юқори чекланган даражасини тасдиқлаб жойларга етказилишини таъминласин.

  1. Молия вазирлиги:

ижтимоий муассасалар ва бошқа бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат харажатлари учун ҳақиқатда қўшимча талаб этиладиган маблағларни кейинги ойларда режалаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш бўйича харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат харажатлари учун йил якунига қадар талаб этиладиган қўшимча маблағларни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

  1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Жамғарма билан биргаликда:

давлат ресурсларига харид қилинадиган ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик график ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

биржа савдоларига қўйиладиган буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни календарь ойи бошланишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;

зарур ҳолларда, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча ҳажмлар ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

  1. Монополияга қарши курашиш қўмитасига:

биржа савдоларидан буғдой харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотининг график асосида биржа савдоларига чиқарилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклансин;

зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган буғдой ва ун маҳсулотининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда унга ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.

  1. Белгилансинки, давлат захирасидаги буғдойни янгилаш (алмаштириш) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва Жамғарманинг ёзма кўрсатмасига асосан тижорат вакили томонидан харид қилинадиган янги ҳосилни жамлаш ва аввал захирада сақланган буғдойни биржа савдоларига чиқариш орқали амалга оширилади.

Бунда буғдойни янгилаш жараёнида ажратиб олинадиган донли аралашма (оралиқ маҳсулот) биржа савдолари орқали сотилади ҳамда юзага келган салбий фарқ ва қўшимча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.

«Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.

  1. Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан буғдойни сотиб олиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўздонмаҳсулот» АК билан биргаликда 2023 йил 10 июнь ҳолатига «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарнинг элеваторларида давлат захираси мақсадлари учун сақланаётган буғдой ҳажмлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин.
  3. 2022 йил 1 июндан бошлаб 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига харид қилинган буғдой қолдиғи ун маҳсулотини ишлаб чиқаришга қўшилган қиймат солиғи билан бир тоннаси учун 3 млн сўмдан қайта баҳолансин.
  4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Омборхона гувоҳномаси» молиявий ҳужжатлардан фойдаланишни амалиётга киритишнинг ҳуқуқий асосларини яратсин.
  5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг қуйидагилар учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин:

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг, биринчи навбатда, қолипли нон ишлаб чиқарувчи ва ун маҳсулотининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг маҳаллий ун маҳсулоти бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига имконият яратиш ва уларнинг ушбу савдоларга жалб этилишини таъминлаш;

барча аҳоли пунктларида, айниқса, олис ва чекка ҳудудлардаги истеъмолчиларга ун маҳсулоти ва қолипли ноннинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

ҳудудлардаги махсус истеъмолчилар, ижтимоий соҳа муассасалари, бюджет ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг биржа савдоларида қатнашишини ва уларни доимий ун маҳсулотлари билан таъминлаш;

2022 йил июнь ойида маҳаллий бозорларда ун ва ун маҳсулотлари нархларининг ўзгаришига қараб, ижтимоий соҳа муассасалари учун маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларини ҳар ҳафта янгилаб бориш;

бозорлар ҳамда дўконларда ун ва ун маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да штаб ташкил этиш ҳамда унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.

  1. Жамғарма томонидан тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ҳамда вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағларининг ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида аҳоли ўртасида кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 30 май,

284-сон

 

Автор: Super User
Категория:

Бошоқли дон экинлари навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, мақбул муддатларда экиш ва парваришлаш, бунинг учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш, бошоқли дон ҳосилдорлигини ҳамда фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ 2021 йил ҳосилидан бошлаб:
давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечиш;
бошоқли дон экинлари бўйича давлат харидини тўлиқ бекор қилиш;
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги доннинг фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг таклифларини инобатга олиб, қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг Қашқадарё филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар илмий-тажриба станцияларида 2021 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш ва суперэлита уруғлик дон етиштириш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

 Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                                       А. АРИПОВ

 

Автор: Super User
Категория:

Қудратилла РАФИҚОВ: Уруш тугади, акам келди, аммо онамнинг кўзларидан ўша мунги ғам йўқолмади

 

Эзгулик ғалабаси ва тарихий адолат

 

«Инсоният тарихи урушлар тарихидир» деган эди муаррихлардан бири. Гарчи бу сўзларда андак қочирим ва киноя бўлса-да, моҳиятан олганда, тарихчининг ­фикрини дастаклаш мумкин. Зотан, кузатсангиз, тарих ғаладонидаги таназзуллар, инсоният дучор бўлган мисл­сиз фожиаларнинг аксарияти урушлар ҳисобига тўғри келишига гувоҳ бўласиз.

 

Албатта, урушлар тарихи – инсониятнинг ўз тарихи каби кўҳна. Бироқ нисбатан янги тарих, деб қарайдиганимиз ҳозиргидан олдинги асрларда юз берган икки уруш кўлами ва талафоти жиҳатидан мислсиз, дейилади. Улар биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари…

Автор: Super User
Категория:

So‘nggi yillarda mamlakatimizda qishloq xo‘jaligi yerlarining samaradorligini, jumladan suvni tejaydigan texnologiyalarni qo‘llagan holda, oshirishga alohida e’tibor qaratilmoqda.

Davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash mexanizmlari zamon talablariga moslab borilayotganligi sababli suvni tejaydigan texnologiyalar 2021-yilning o‘zida 433 ming gektar maydonda joriy etildi va ularning umumiy ko‘rsatkichi sug‘oriladigan maydonlarning 17 foizini tashkil qildi.