Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Меҳнатини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги НИЗОМеҳнатини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги НИЗОМ

Автор: Super User

«Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги умумий йиғилиш баёни билан

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ

“Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларини меҳнатини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги

НИЗОМ

 

 

Андижон – 2016 йил

 

I.Умумий қоидалар.

 

                        1.1. Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва «Andijondonmahsulot» АЖУставига мувофиқ ишлаб чиқилди.

                        1.2. Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, жамият ижроия органи  аъзоларини ойлик тақдирлаш ҳамда чораклик ва йиллик иш якунлари бўйича  рағбатлантириш  Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарали тизимини қуришнинг энг муҳим масалаларидан биридир.

                        1.3. Корпоратив бошқарув аъзоларини такдирлашнинг асосий мақсади - уларнинг масъулиятини ошириш, жамиятнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган бизнес-режанинг бажарилишини таъминлаш, корхона томонидан олинаётган соф фойдани кўпайтириш, улар фаолиятидан реал самарага эришиш, зиммасига олинаётган масъулиятини оширишдир.

 

  1. Тақдирлаш ва рағбатлантиришга бўлган ҳуқуқ.

 

2.1. Иш натижалари бўйича тақдирлаш ва рағбатлантиришжамият кузатув кенгаши раиси ва аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, ижроия органи бошқаруви раиси ва аъзоларига берилади.

2.2. Юқорида тақдирлаш ва рағбатлантириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни тақдирлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши қарорлари асосида уларнинг ваколатлари бекор қилингунига қадар амалга оширилади.

2.3.   Агар тақдирланиш ҳуқуқига эга ходим йиллик иш даври давомида тўлиқ ишламаган тақдирда, рағбатлантириш микдори ишлаган давридан келиб чиққан ҳолда  белгиланади.

 

III. Тақдирлаш ва рағбатлантириш миқдорини аниқлашда

ҳисобга олинадиган тамойиллар.

 

3.1.    Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси раиси ва жамият ижриоя органи аъзолари бошқаруви раисини тақдирлаш учун ассосий тамойиллардан бири, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилишидир.

3.2. Акциядорлар моддий манфаатларига тўлиқ риоя қилиниши, дивиденд тўловларининг ўз вақтида тўлаб борилиши, акциядорларнинг манфаатини кўзлаб амалга оширилган ишлар, жамиятнинг соф фойдасининг бизнес режага асосан бажарилиши ва ортиқча бажарилишини таъминлаганлиги учун.

3.3. Жамият бизнес-режа доирасида белгиланган прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини таъмин этганлиги ҳамда сарфланадиган ишлаб чиқариш харажатларини иқтисод қилишга эришилганлиги бўйича.

3.4 Кузатув кенгаши фаолиятининг йўналишларидан бири жамият инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва капиталлашув даражасини ўстириш бўйича ишларининг самарадорлиги юзасидан.

3.5 Жамиятда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, маҳсулот таннархини камайтириш, ишчи-хизматчилар сонини оптималлаштириш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва корхона ишчи-хизматчиларига кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича.

3.6  Кузатув кенгаши аъзолари учун - йил давомида мажлислардан ташқари вақтда кўриб чиқиладиган масалаларни мустақил ўрганиб чиқишлари, улар бўйича қабул қилинган қарорлар,  ушбу қарорларнинг жамият учун фойда келтириши, акциядор манфаатларининг вакили сифатида жамият активларининг асралишига ва ўсиб боришига эришишнинг натижалари бўйича.

 

  1. Тақдирлаш ва рағбатлантириш хажми ва тўлов манбаалари.

 

4.1.   Кузатув кенгаши раиси, аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, жамият ижроия органи бошқаруви раиси ва аъзоларини тақдирлаш:

- кузатув кенгаши раиси учун чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 5  (беш) баравари     миқдорида;

- кузатув кенгаши аъзолари учун чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 4  (тўрт) баравари     миқдорида;

         - тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига чоракда жамият ўртача иш ҳаққининг - 2  (икки) баравари     миқдорида тўловлар амалга оширилади.

Ижроия органи аъзоларининг ойлик маошларини белгилаш учун улар билан тузиладиган бир йиллик меҳнат шартномасига асосан олиб борилади.

4.2 Йил якуни бўйича  рағбатлантириш таксимоти бизнес режанинг бажарилиши натижаларига қараб жамият кузатув кенгаши тавсиясига асосан Умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади.

 

  1. Тақдирлаш ва рағбатлантиришни тўлаш тартиби.

 

5.1.  Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига чораклик рағбатлантириш чорак тугагандан сўнг бухгалтерия  ҳисоботлари якунлангандан кейин амалга оширилади.

5.2. Рағбатлантириш учун бериладиган маблағлардан қонунда белгиланган тартибда даромад солиғи ундирилади.