Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми

Автор: Super User

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги

навбатдаги йиллик  умумий йиғилишида

 «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамиятининг

“Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида

ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги

Низоми

 

 

 

 

1-§.Умумий қоидалар

2-§. Фаолияти назорат қилинадиган шахслар

3-§.Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари

4-§.Манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқиш шартлари (белгилари)

5-§.Манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш

6-§.Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф қилиш

7-§.Якуний қоидалар

 

1-§.Умумий қоидалар

 

1.Мазкур Низом акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”, жамият Устави ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўздонмаҳсулот” АК тизимида манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолатини аниқлаш ва уни бошқариш тартибини белгилайди.

2.Жамият фаолияти давомида унинг мулкий, ёки бошқа манфаатлари ҳамда кредиторлар ва бошқа мижозларининг мулкий, ёки бошқа манфаатлари ўртасида Бошқарув органлари, мансабдор шахслари, назорат вазифаси юклатилган масъул ходимларнинг ҳаракати ва/ёки ҳаракатсизлиги натижасида жамиятнинг акциядорлари манфаатига зарар етказилиши мумкин бўлган манфаатлар қарма-қаршилиги вужудга келиши мумкин.

Бундан ташқари, жамиятнинг акциядорлари ҳамда Бошқарув органлари ва назорат вазифаси юклатилган ходимлари ўртасида, жамиятнинг акциядорлари ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги, яъни корпоратив манфаатларнинг қарама-қаршилиги вужудга келиши мумкин.

3.Мазкур Низомда манфаатлар қарама-қаршилиги вужудга келишининг қуйидаги ҳолатлари кўриб чиқилади:

-Мажоритар ва миноритар акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-Бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-Бошқарув органлари ҳамда назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-жамият бошқаруви ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар томонидан уларга юклатилган хизмат вазифасини бажариш вақтида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги.

 

2-§. Фаолияти назорат қилинадиган шахслар

 

4.Ушбу низом талаблари жамиятнинг Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар ва ходимлар, лавозим даражаси ва хизмат вазифасидан қатъий назар жамиятнинг барча ходимлари фаолиятида амал қилиниши шарт.

5.Мазкур низом талаблари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жамият билан муносабатларга киришган жисмоний шахсларга - улар билан тузилган шартномада тегишли вазифалар юклатилган ҳолларда, ички тартибда белгиланган ҳолларда ёки қонунчилик талабига мувофиқ ушбу низом талабларига амал қилиш мажбурияти келиб чиқадиган ҳолларда ҳам қўлланилади.

 

3-§. Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари

 

6.Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

-манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин бўлган ва келиб чиққан ҳолатларни ошкор қилишнинг мажбурийлиги;

-манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиш ва жамият учун ишчанлик қобилияти (репутация) таваккалчилигини баҳолаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ахборотнинг ошкор қилиш жараёнини қатъий махфийлигини таъминлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришда жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, унинг ходимлари ҳамда жамият манфаатлари ўртасида мутаносибликни сақлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини ҳолати бўйича ахборотни ўз вақтида ошкор қилган ходимлар, бошқарув ва назорат органларига тазйиқ ўтказилишидан ҳимоя қилиш.

 

4-§. Манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқиш
шартлари (белгилари)

 

7.Қуйидагилар натижасида жамиятнинг миноритар ва мажоритар акциядорлари, Бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-миноритар акциядорларнинг жамият фаолиятини юритишда қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат қилиш, шунингдек жамият кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнига кучли таъсир кўрсата олмаслик;

-аффилланган шахслар билан битимлар тузиш ҳамда йирик битимлар тузишда бу битимларни тузилиши бўйича қарор қабул қилиш ваколати юклатилган органнинг олдиндан розилиги олинмаслик;

-Бошқарув органлари томонидан жамиятнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилувчи қарорлар қабул қилиниши;

-Бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан уларнинг бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан аффилланган шахслиги тўғрисида тўлиқ ва ўз вақтида ахборот бермаслиги.

8.Қуйидагилар натижасида жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар, таъсис ҳужжатлари ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-акциядорларнинг манфаатларини устунлик тамойилига риоя қилмаслик;

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этмаслик;

-жамият ва тарафлар томонидан шартномавий мажбуриятларни бажарилмаслик;

-қонунчилик ва жамият ички тартиб-қоидалари бўйича ўз мансаб ваколатларини бажармаслик.

9.Қуйидагилар натижасида жамият ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этмаслик;

-жамият билан ўзи ва уларга аффилланган шахсларнинг тижорат муносабатларига киришиши;

-жамият билан бизнес олиб борувчи бошқа жамиятларга молиявий манфаатдорликнинг мавжудлиги;

-жамият билан иш юзасидан муносабатларга киришган бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишлаш, рахбар бўлиш, мансабдор шахс бўлиш ёки унинг бошқарув органларида ишлаш;

-жамият манфаатларига зид равишда бошқа ташкилотларга иш юзасидан имконият яратиш.

 

 

 

5-§. Манфаатлар қарама-қаршилиги келиб
чиқишининг олдини олиш

 

10.Жамият устави ва ички ҳужжатларида манфаатлар қарама-қаршилигининг олдини олиш ва у вужудга келганда уни бошқаришнинг умумий механизмлари белгилаб қўйилган.

11.Мазкур Низом манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чораларни белгилаб беради.

12.Ҳар қандай турдаги манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

-қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар, жамият устави ва ички ҳужжатлари талабларига амал қилиш;

-жамиятнинг даромадлилигини стратегик ва бизнес-режада белгиланган кўрсаткичларга етказилишини таъминлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини келтириб чиқарувчи қарорлар ва ҳаракатлардан чекланиш;

-жамиятнинг самарали бошқарилишини таъминлаш;

-жамиятнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш каби ноқонуний фаолиятга кириб қолишининг олдини олиш;

-жамият фаолияти учун асосий даромад манбалари бўлган фаолиятнинг максимал даромадлиликка етказилишини таъминлаш;

-қонунчилик талабларига асосан ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисоботлар бериш;

-жамият устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички назоратни жорий қилиш;

-қонунчиликда белгиланган йирик битимлар, алоҳида ёки ўзаро боғлиқ бўлган биргаликдаги суммаси белгиланган миқдордан ошувчи битимларни ваколатидан келиб чиқиб жамият кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори асосида амалга ошириш;

-назорат органлари томонидан барча йирик ва аффилланган шахслар билан амалга оширилган битимларни доимий ўрганиб борилишини таъминлаш ва назорат қилиш;

-қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва зарурият туғилганда жамият кузатув кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда активларнинг баҳосини аниқлаш учун мустақил экспертларни жалб қилиш;

-аффилланган шахслар ҳисобини юритиш;

-жамиятнинг ваколатли органининг олдиндан розилигисиз аффилланган шахслар билан битимлар тузмаслик;

-юқори орган рухсатисиз бошқа ташкилотлар бошқарув ва назорат органларига кирмаслик (аъзо бўлмаслик);

-жамиятнинг ахборот сиёсати ва қонунчилик талабларига мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилинишини таъминлаш;

-акциядорларга, назорат қилувчи органларга, кредиторларга, бошқа манфаатдор тарафларга ҳамда реклама мақсадида тақдим қилинадиган молиявий ва бошқа ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш;

-жамиятнинг ходимлари ва мансабдор шахслари томонидан уларнинг хизмат вазифасини бажаришда маълум бўлган жамият тўғрисидаги ахборотларни ўз шахсий мақсадлари учун фойдаланмаслигини таъминлаш;

-оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот тарқатиш воситаларидаги жамият тўғрисидаги салбий ахборотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри ёндашилганлигини назорат қилиб бориш. Тарқатиладиган ҳар бир салбий ва нотўғри ахборотларни ўрганиб бориш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш;

-жамият ички назорат тизимидаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш;

-бошқарув органлари ва назорат органлари аъзоларига тўланадиган мукофотларнинг адекватлигини таъминлаш, уларнинг миқдорини эришилган ютуқлар натижасига мутаносиблигини таъминлаш;

-профессионал ва корпоратив этика тамойилларини таъминлаш.

13.Жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш ва уни бошқариш мақсадида қуйидагилар ҳам амалга оширилиши шарт:

-Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, норматив ҳужжатлар, жамият устави ва ички ҳужжатлари талабларига мувофиқ миноритар ва мажоритар акциядорлар ҳуқуқларини таъминлаш;

-қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор қилиниши лозим бўлган ахборотни ўз вақтида акциядорларга етказилишини таъминлаш;

-ҳисобланган дивидендларни ўз муддатида тўланишини таъминлаш;

-акциядорларга қарама-қаршиликларни туғдириши мумкин бўлган саволлар бўйича асосли ахборотларни тақдим қилиш;

-рақобатчи ташкилотлар акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар тузишда ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларига иштирок этиш учун жамиятнинг бошқарув органлари қизиқиши бўлган операцияларни аниқлаш;

-жамият кузатув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг объектив, бетараф ва жамият ривожлантириш стратегиясига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида унинг таркибига мустақил номзодларни киритишга интилиш.

14.Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлар ҳамда мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш ва уни бошқариш мақсадида жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

-белгиланган тартибда жамият тўғрисидаги ахборотларни бериб бориш;

-тижорат сири ва қонунчилик талаблари асосида ошкор қилинмаслиги белгилаб қўйилган ахборотлардан фойдаланишда уларнинг сирлигини таъминлаш;

-хизмат кўрсатишда ошкор қилинган тарифлар бўйича ва шартномада келишилган суммада тўловларни ундирилишини таъминлаш;

-жамият ишчанлик обрўйига салбий таъсир қилувчи тарафлар билан ишламаслик;

-ўз мижозларига хизмат кўрсатишда профессионал ва виждонан ёндашиш;

-ходимлар ва мижозлар томонидан ошкора хатоликларга (шу жумладан шартнома имзолашда, талабнома беришда) йўл қўйилганда бу хатодан ўз мақсади йўлига фойдаланмаслик ва бу хатони тўғрилашга амалий ёрдам бериш;

-шартнома асосида тарафларга хизмат кўрсатиш давомида тавсиялар беришда бу борадаги мавжуд ахборотларни виждонан таҳлил қилган ҳолда тавсиялар бериш;

-жамиятнинг фаолияти давомида йиғилган ҳамда хизмат ёки тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар ва тажрибалар йиғилган қоғоз, магнит тасма, электрон ёки бошқа воситалардаги ахборотлар тегишли бошқарув органи рухсатисиз нусха олиш, сотиш, бировга бериш, алмаштириш ва бошқа шу каби тарқатилишини олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

15.Мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан ўз хизмат вазифасини ижро этишда жамият ҳамда улар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида улар қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этиш;

-шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

-жамият билан рақобатдош ташкилотлар акцияларини сотиб олиш ёки устав капиталига иштирок этишда юқори бошқарув ва назорат органини билдирган ҳолда бу каби операцияларни амалга ошириш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини келтириб чиқарувчи ҳолатларни вужудга келишидан олдин юқори бошқарув органини бу тўғрида ўз вақтида огоҳлантириш;

-жамият билан тижорат операциялари олиб бораётган ёки олиб бориши режалаштирилган мансабдор шахс, ёки унинг оила аъзоларининг молиявий қизиқиши мавжуд бўлган,ёки аффилланган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсга ёзма билдириш;

-жамият ҳамда мансабдор шахс ёки унинг оила аъзоларининг молиявий қизиқиши мавжуд бўлган ёки аффилланган ташкилот муносабатларига бевосита таъсир қилувчи ҳар қандай ҳаракатлар қилишдан чекланиш;

-жамият манфаатлари билан манфаатлари қарама-қарши бўлган ҳар қандай ташкилотнинг бошқарув органи таркибига киришидан олдин жамият кузатув кенгаши розилигини олиш;

-бошқа ташкилотларга ўриндошлик асосида ишлаш ҳоҳиши ва бу иш жамиятнинг манфаатларига зид эмаслиги тўғрисида юқори мансабдор шахсни огоҳлантириш.

 

6-§. Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш
ва бартараф қилиш

 

16.Жамиятда вужудга келган манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф этиш учун жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари жамиятнинг манфаатларига мос келадиган судга мурожаат қилишгача бўлган қонуний ва асосланган ечим қидиради.

17.Жамият Бошқаруви раиси акциядорлар ва бошқалар томонидан бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб ва барча таркибий бўлинмаларга келиб тушадиган ёзма ва оғзаки талабнома, хат ва аризаларнинг ҳисобини юритилиши ҳамда ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаши лозим.

18.Корпоратив қарама-қаршиликларнинг ҳисобини юритиш вазифаси жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси мутахассисига юклатилади. Бу мутахассис корпоратив қарама-қаршиликка олдиндан баҳо бериб, масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб унга ойдинлик киритувчи ҳужжатларни тайёрлайди ва жамият кузатув  кенгаши розилиги билан ушбу масалани ечиш ваколати мавжуд таркибий тузилмага тақдим этади.

19.Жамиятнинг корпоратив мутахассиси тез-тез такрорланиб турувчи масалаларни таҳлил қилади, таҳлил натижалари бўйича қарама-қаршиликка киришган барча тарафларга қўшимча ахборот бериш, ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади ва/ёки жамият кузатув кенгаши раисига бу каби манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқишига сабаб бўлаётган ички тартиб ва қоидаларни ўзгартириш, қарама-қаршиликни келиб чиқишини бартараф қилувчи бошқа таклифларни беради.

20.Тарафлар ёки бошқа манбалардан қарама-қаршилик ҳолати бўйича ахборотга эга бўлган ходим зудлик билан бу тўғрида мансаб лавозими бўйича ўзидан юқори ходимни огоҳлантириши шарт. Агар қарама-қаршиликни таркибий тузилма миқёсида ечиш имконияти бўлмаса таркибий тузилма раҳбари бир иш куни ичида жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосарини қарама-қаршилик, унинг келиб чиқишига сабабчи бўлган омиллар ҳамда уни бартараф қилиш учун кўрилган чоралар тўғрисида огоҳлантириши шарт. Жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосари манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш усулини белгилайди ва масъул шахс белгилайди. Зарур ҳолларда эса қарама-қаршиликни бартараф қилиш учун комиссия тузилиши мумкин.

21.Манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун белгиланган масъул ходим, ёки комиссия қарама-қаршиликни бартараф қилишнинг барча чораларини кўради. Агар уни бартараф қилиш имконияти бўлмаса, жамият Бошқаруви раиси ушбу масалани Бошқарув йиғилиши муҳокамасига киритади ва жамият кузатув кенгашига тўлиқ ахборот тақдим қилади.

22.Бошқарув томонидан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича тақдим қилинган ахборот жамият кузатув кенгаши томонидан манфаатлар қарама-қаршилигининг жамият фаолиятидаги таъсири, унинг ҳажми ва бошқа шу каби кўрсаткичларидан келиб чиқиб унинг навбатдаги йиғилиши мухокамасига киритади, ёки ушбу масалани зудлик билан ҳал қилиш мақсадида навбатдан ташқари йиғилиш чақириши мумкин.

23.Жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосари манфаатларига таъсир қилувчи ёки таъсир қилган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисидаги ахборот 3 иш куни муддатда жамият кузатув кенгаши муҳокамасига киритилиши ва унинг бартараф қилиш учун қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш учун аниқ шахслар белгиланиши лозим.

24.Вужудга келган манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф қилишда жамиятнинг қабул қилинган ички ҳужжатларига ўзгартириш киритиш, ёки янги тартиб қабул қилиниши лозим бўлса жамият кузатув кенгаши, ёки Бошқаруви ўз ваколат доираларидан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилишлари лозим.

25.Жамиятнинг бошқарув органлари вужудга келадиган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

-вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини имкон қадар тез аниқлаши ва унинг вужудга келиш сабабларини ўрганиши;

-жамиятнинг бошқарув органлари ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ чегаралашлари;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш бўйича масъул ходимни белгилаши, лозим ҳолларда эса комиссия тузишлари;

-имкон қадар тезкорлик билан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича жамиятнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг қарашларини аниқлаш, жамият манфаатларининг ҳимояси бўйича қарорлар қабул қилиш ва қарама-қаршиликдан манфаатдор тарафларга етказиш;

-манфаати жамият манфаати билан қарама-қарши келган тарафга жамиятнинг асосланган нуқтаи-назари акс эттирилган тўлиқ ва асосланган жавоб бериш, манфаати қарама-қарши томонга уларнинг талабларини ижро этилмаслиги бўйича қонунчилик, норматив ҳужжатлар, жамият устави, ёки ички ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, уларга асосан жавоб бериш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилишга иштирок этувчи масъул шахслар уларнинг ёки уларнинг оила аъзоларининг манфаатларини ҳам келтириб чиқариши мумкин бўлган ёки келтириб чиқарадиган ҳолатлар бўйича зудлик билан маълум қилиш;

-манфаатдор шахсларни манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолатларини бошқариш ва бартараф қилиш жараёнига иштирок этмаслигини таъминлаш.

26.Акциядорлар, жамият бошқаруви органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солиш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

-жамият акциядорлари ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солишда жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг воситачи сифатида иштирок этиши;

-масъул ходим манфаатлари зид келган акциядорлар ўртасида зиддиятга тегишли ўзида мавжуд ахборотларни тақдим қилган, ёки қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларини тушунтирган ҳолда музокараларга воситачи сифатида жалб қилиниши мумкин;

-жамиятнинг ваколатли органлари, ёки ваколатли шахслари акциядорларга манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолати бўйича тушунтириш ва тавсиялар бериши, вазиятни бартараф қилиш бўйича акциядорларга имзолатиш учун ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашлари, ўз ваколат доираларидан чиқиб кетмаган ҳолда жамият номидан акциядорлар олдига мажбурият олишлари мумкин;

-жамиятнинг бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида зиддиятларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни ижро этишлари ҳамда бу қарорларни бошқа тарафлар томонидан ижро этилишига амалий ёрдам кўрсатишлари лозим. Агар жамият ва зиддиятли вазият тарафлари ўртасида уларнинг мажбуриятлари бўйича мунозарали вазият бўлмасдан, қабул қилинган қарорни ижро муддати ва бошқа шартлари бўйича турли қарашлар бўлса, жамият зиддиятли вазиятни тартибга солишни давом эттириши ва манфаатлари қарама-қарши акциядорлар талабини қондириш шартларини маълум қилиши лозим;

-агар жамият томонидан манфаатдор акциядорни талабини қондириш учун жамиятнинг ички ҳужжати, устави ёки қонунчилик талабига мувофиқ мазкур акциядордан қандайдир ҳаракатларни амалга оширилиши талаб қилинса, акциядор талабига берилган жавобда ушбу шартларни аниқ кўрсатиб бериши лозим (бунда маълум бир ишларни амалга ошириш учун тўловлар, акциядордан маълум бир ҳужжатларни тақдим қилиш ва бошқа шу кабилар назарда тутилган).

27.Манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солиш ва бошқаришнинг юқорида қайд этилган услублари чегара бўлмасдан, ҳар бир ҳолат моҳиятидан келиб чиқиб, зиддиятни бартараф қилишнинг бошқа мақбул усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.

 

 

7-§.Якуний қоидалар

 

28.Ушбу низом ҳамда унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

29.Агар ушбу низомнинг алоҳида бандлари амалдаги қонунчилик талаблари, ёки жамиятнинг устави талабларига зид бўлса, ушбу банд ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва ушбу қисм бўйича масалалар қонунчилик талаблари ёки устав талабларида белгиланган тартибда ижро этилади. Зид бандлар акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида ўзгартирилиши лозим. 

 

 

 

;margin=b9tm�\��3ttext-align:justify;text-indent:34.0pt; line-height:normal;mso-list:l2 level1 lfo3;tab-stops:55.2pt;background:transparent'>30.   Жамият кузатув кенгашининг мажлислари очиқ тартибда ўтказилади.

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) ўтказилиши мумкин. Бунда Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари барча аъзолар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.
  4. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Қонунда, жамият Уставида ва ушбу Низомда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
  6. Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади:

-         жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

-         жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

-         жамиятнинг йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор;

-         аффилланган шахс билан битим тузишни маъқуллаш тўғрисидаги қарор;

-         жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-         сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қарор қабул қилинган ҳолларда.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл кўйилмайди.
  2. Жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгаши раиси жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда ҳал килувчи овоз ҳуқуқига эгадир.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.
  4. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

-         мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

-         мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

-         мажлиснинг кун тартиби;

-         овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

-         қабул қилинган қарорлар.

  1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  2. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамият Бошқарувига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамият Бошқарувига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
  3. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
  4. Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
  5. Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.

 

 

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВАМАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-        кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

-         жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-         жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;

-         акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

-         жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;

-         кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;

-         жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.