«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги йиллик умумий йиғилишида
«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»
«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти
Кузатув кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМ
(янги таҳрирда)
- УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
- Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа Қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган ва «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамиятиКузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши)нинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи меъёрлардан таркиб топган.
Кузатув кенгаши «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - Жамият) фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ва жамият Устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
- Кузатув кенгаши Жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.
- Кузатув кенгаши Жамиятни бошқариш масалалари бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
- КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ
- Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунга мувофиқ тегишли ҳуқуқка эга шахслар томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиниши ҳоллари бундан мустасно;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳакида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳал қилиши учун киритиш;
- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
- ижроия орган (Бошқарув)га тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;
- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқланиши лозим;
- ички аудит ҳизматини ташкил этиш, унингходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиббориш;
- жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдорҳар кандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатувкенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувданолиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатларданфақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида,аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўпмиқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- жамиятнинг заҳира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
- баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўнбеш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш. кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларбундан мустасно;
- аффилланган шахслар иштирокида тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, жамият Кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси тузилаётган битим бўйича аффилланган шахс бўлиши ҳоллари бундан мустасно;
- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият Уставига устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш ҳақидаги қарорлар қабул қилиш;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар матнини тасдиқлаш.
- Кузатув кенгашининг ваколатига Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
- Кузатув кенгаши жамиятнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўн кундан кечиктирмай дастлабки тарзда тасдиқлаши лозим.
- Кузатув кенгаши жамият Уставига мувофиқ Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
- Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият Бошқарувига ўтказилиши мумкин эмас.
III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ (ТАЙИНЛАШ)
- Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.
- Кузатув кенгашининг сон таркиби жамият Устави билан белгиланади ва 7 (етти) кишидан таркиб топади.
- Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
- Жамият Бошқаруви аъзолари жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
- Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
- Кузатув кенгаши таркибига қоидага биноан жамият акциядорлари (акциядорлар - жисмоний шахслар ва акциядорлар - юридик шахсларнинг ваколатли мансабдор шахслари) сайланади.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига Қонунда назарда тутилган тартибда жамият акциядорлари ҳисобланмайдиган шахслар ҳам сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда:
- етарли даражада иктисодий билимларга;
- раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига;
- жамият фаолияти йўналиши бўйича иш тажрибасига;
- корпоратив бошқарув ҳамда қимматли қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга шахсларга устунлик берилади.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
- Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.
- Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.
- Кузатув кенгаши аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади.
- Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади.
- КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ
- Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу Кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.
- Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик килади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик килади.
- Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
- Жамият номидан Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси, шунингдек Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномалари жамият Кузатув кенгашининг раиси, ёки Кузатув кенгаши қарори билан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади.
- Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.
- КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ ВА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ
- Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамият уставида ва ушбу низомда белгилаб қўйилади.
- Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унингўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси аъзоси, жамият бошқаруви раиси ва аъзоларининг талабига кўра чақирилади.
- Жамият кузатув кенгашининг мажлислари очиқ тартибда ўтказилади.
- Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) ўтказилиши мумкин. Бунда Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари барча аъзолар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
- Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
- Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.
- Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
- Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Қонунда, жамият Уставида ва ушбу Низомда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
- Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади:
- жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
- жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;
- жамиятнинг йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор;
- аффилланган шахс билан битим тузишни маъқуллаш тўғрисидаги қарор;
- жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қарор қабул қилинган ҳолларда.
- Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл кўйилмайди.
- Жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгаши раиси жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда ҳал килувчи овоз ҳуқуқига эгадир.
- Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.
- Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
- мажлиснинг кун тартиби;
- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
- қабул қилинган қарорлар.
- Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
- Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамият Бошқарувига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамият Бошқарувига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
- Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
- Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
- Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.
- КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВАМАЖБУРИЯТЛАРИ
- Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
- жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
- жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;
- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;
- жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;
- кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;
- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
- кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;
- бошқа ҳуқуқлар.
- Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:
- ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;
- ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
- ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;
- ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;
- бошқа мажбуриятлар.
- Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
- Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
- Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
- Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
- Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
- Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.
VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
- Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
- Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
- Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
- Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
- Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
- Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
- Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.