Андижон шахар,,
Чинобод кўча №21

0 (374) 226 19 44
anddon@mail.ru

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 1/17

Автор: Super User

«Andijondonmahsulot»  акциядорлик жамияти

акциядорларининг навбатдаги  умумий йиғилиши

Б А Ё Н Н О М А С И № 1/17

 

25 апрель 2017 йил                                 соат 10-00                                      Андижон шахри,

                                                                                                                                                                       Чинобод кўчаси 21-уй.

 

     Акциядорлик  жамиятининг  жами  акциялари сони 3 500 000 дона

     Акциядорлик жамиятининг жами овоз бериш хуқуқига эга акциялари сони 3 497 090 дона.

     Йиғилишда 3 168 030 та овозга  эга  акциядор ва уларнинг вакиллари иштирок этдилар.

     Йиғилиш ваколати  (кворум) - 90,72 фоиз.

 

Йиғилиш хайъати

  1. Норбоев Абдуназар – «Уздонмахсулот» АК вакили, жамият кузатув кенгаши раиси.
  2. Хожамбердиев Махамадкосим –  жамият кузатув кенгаши аъзоси.
  3. Ахмедов Бобиржон – жамият бошқарув раиси.

 

Йиғилиш раиси: Норбоев Абдуназар – кузатув кенгаши раиси.

      Йиғилиш котиби: Кодыров Тохтасинжон Сабиржанович – жамият ходими.

 

Саноқ комиссияси

  1. Хамидова Латифахон Фозиловна – жамият ходими.
  2. Саттарова Мадинахон Вахобжоновна – жамият ходими.
  3. Ғиёсов Ботиржон Музаффарович – жамият ходими.

 

ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ  ВА  РЕГЛАМЕНТИ:

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарув раисининг хисоботини тасдиқлаш.

          Маърузачи:  жамият бошқарув раиси Б. Ахмедов  - 10 минут.

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият  бош хисобчиси К. Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи:  жамият тафтиш комиссияси раиси О.Ахмедов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил якуни бўйича хисоботини тасдиклаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамият ташқи аудиторининг 2016 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: «Кафолат Люкс» МЧЖ АТ  аудитори  Х.Мехмонов - 5 минут. 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

          Ахборотчи: жамият КК мутахасиси Б.Гиёсов - 5 минут. 

  1. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш тўғрисида.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хакнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

          Ахборотчи: жамият бош хисобчиси К.Дадажонов - 5 минут.

  1. Жамиятнинг 2017 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

          Ахборотчи: жамият бошқарув раиси ўринбосари Б.Юсупов - 5 минут.

  1. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

         Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

          Ахборотчи: жамият кузатув кенгаши раиси  А.Норбоев - 5 минут.

  1. Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

                Ахборотчи: жамият бошқарув раиси ўринбосари Б.Юсупов - 5 минут.

  1. Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

                Ахборотчи: жамият хуқуқшуноси Р.Иргашев - 5 минут. 

 

Йиғилиш давомида музокаралар учун 5 минутдан.

           Савол-жавоблар учун 5 минутдан.

     Кун тартибидаги масала бўйича қарор қабул қилишга 15 минут вақт белгиланди..

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият бошкарув раиси Б.Ахмедов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2016 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича  маъруза килди. (маъруза матни илова килинади)

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси К.Дадажонов сўзга чиқди. У жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик баланси ва молиявий натижалар хисоботи билан акциядорларни таништирди. (йиллик баланс ва молиявий натижалар хисоботи  илова қилинади)

            Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият тафтиш комиссияси раиси О.Ахмедов 2016 йил якуни буйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги тўртинчи масала буйича йиғилиш раиси А.Норбоев жамият кузатув кенгаши томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берди.

            Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан “Кафолат Люкс” МЧЖ АТ аудитори Х.Мехмонов сўзга чиқиб,  2016 йил якуни буйича жамиятга берилган аудитор хулосасини ўқиб эшиттирди.

            Кун тартибидаги олтинчи  масала юзасидан Б. Ғиёсов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2016 йил якуни буйича кўрилган 262 726 000 сўм соф фойдасини кузатув кенгаши томонидан берилган тавсияга асосан қуйидагича таксимлашни таклиф қилди:

 

  • соф фойданинг 80%, яъни 210000 000 сўми акциядорларга дивиденд  учун;
  • соф фойданинг 5%, яъни 13 136 300 сўми “Уздонмахсулот” акциядорлик компания-сидаги дон махсулотлари корхоналарини ривожлантириш ва модернизациялаш фонди учун;
  • соф фойданинг 5%, яъни 13 136 300 сўми жамият захира капиталига;
  • соф фойданинг 10%, яъни 26 453 400 сўми ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун. 

 

            Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан йиғилиш раиси А.Норбоев сўз олиб, Компаниянинг тавсиясига асосан жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Ахмедов Бобиржон Бахтиярович ўртасида тузилган ишга ёллаш тўғрисидаги мехнат шартномаси муддатини бир йил муддатга узайтиришни таклиф қилди.

            Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият бош хисобсиси К.Дадажонов сўзга чиқиб, 2016 йилда жамиятга 3 та аудиторлик ташкилоти томонидан ўзининг тижорат таклифлари билан мурожаат қилганлиги, ушбу аудиторлик ташкилотларининг номлари ва хизмат хақи таклифлари бюллетенларда кўрсатиб ўтилганлиги тўғрисида гапириб, йиғилиш қатнашчиларига ушбу масалада ўз фикрларини билдиришларини сўради.

            Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан Б.Юсупов жамият бошқаруви томонидан 2017 йил учун тайёрланган бизнес-режани акциядорларга ўкиб эшиттирди хамда тасдиқлаб беришларни сўради.

Кун тартибидаги ўнинчи хамда ўн биринчи масалалар буйича  йиғилиш раиси А.Норбоев  жамият кузатув кенгаши хамда тафтиш комиссия аъзолигига қўйилган номзодларни  акциядорларга таништирди ва бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан Б.Юсупов сўзга чиқиб, жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди хамда тасдиқлаб беришларини сўради.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият хуқуқшуноси  сўзга чикди. У ўз сўзида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартиришлар билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди хамда ушбу қонунга хамда корпоратив бошқарув кодексига мос равишда жамият уставига  киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди.

 

           Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича овоз беришга ўтилди.

Акциядорларга тарқатилган бюллетенларда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ўз  муносабатларини билдиришлари сўралди.

Овоз бериш натижалари бўйича сўз саноқ комиссияси раиси Б.Ғиёсовга берилди.

(Саноқ комиссиясининг баёни илова қилинади).

 

Кун тартибидаги масалалар буйича маърузачи ва музокарага сузга чиққанларнинг таклиф ва мулохазаларини хамда саноқ комиссиясиниг хулосасини эшитиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарувининг хисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси, ва молиявий натижалари тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил якуни бўйича хисоботи тасдиклансин.

       Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият ташқи аудиторининг 2016 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосаси тасдиқлансин.

       Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича олган соф фойдаси тасдиқлансин, яъни:
  • соф фойданинг 80%, яъни 210 000 000 суми акциядорлага дивиденд учун, яъни хар бир дона оддий ва имтиёзли акцияга 60 сўмдан дивиденд тўлашга ажратилсин;
  • соф фойданинг 5%, яъни 13 136 300 сўми “Уздонмахсулот” акциядорлик компаниясидаги дон махсулотлари корхоналарини ривожлантириш ва модернизациялаш фонди учун;
  • соф фойданинг 5%, яъни 13 136 300 сўми жамият захира капиталига;
  • соф фойданинг 10%, яъни 26453 400 сўми ишлаб чиқаришни ривожлантириш  учун ажратилсин.

Дивидендларни тўлов шакли юридик шахсларга  пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул, пластик шаклда хамда бошка конуний йул оркали тўлансин ҳамда дивидендларни тўлаш муддати 2017 йил 25 июнга қадар қилиб белгилансин.

        Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Ахмедов Бобиржон Бахтиярович ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддати бир йилга узайтирисин .

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитори этиб «Кафолат Люкс» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдори 11 000 000 (ўн бир миллион) сўм қилиб белгилансин.

             Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг 2017 йил  учун  бизнес-режаси  тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

  1. Кумулятив овоз бериш натижаларига кўра қуйидаги шахслар жамият кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин:
    • Жумаев Нодир Жахонович– «Уздонмахсулот» АК вакили – 2511572 овоз;
    • Норбоев Абдуназар Норбой ўғли – «Уздонмахсулот» АК вакили– 2556232 овоз;
    • Журакулов Жовлон Абдирахманович–«Уздонмахсулот» АК вакили– 2509968 овоз;
    • Абдуллаев Росул Абдулазизович – «Уздонмахсулот» АК вакили– 2509968 овоз;
    • Ташматов Сардоржон Нуманджанович – «Агама» КК вакили– 3211320 овоз;
    • Хожамбердиев Махамадкосим Мамадумарович–«Агама»КК вакили– 3201322 овоз;
    • Тошпулатов Дилшод Абдувахобович–«DIMINUR GROUP» вакили–3208321 овоз.

 

  1. Жамият тафтиш комиссиясига қуйидагилар сайлансин:
    • Туйчиев Равшан Хошимович – «Уздонмахсулот» АК вакили.

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172230 овоз – 99,99%,  қарши йўқ, бетараф  299 овоз - 0,01%)

 

  • Ахмедов Гуламедин Зайнабидинович – «Агама» КК вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172230 овоз – 99,99%,  қарши: 299 овоз - 0,01%; бетараф йўқ)

 

  • Турдиев Хамидулло Лутфуллаевич – «Агама» КК вакили.

Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси тасдиқлансин.

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

  1. Жамият Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матни тасдиклансин хамда белгиланган тартиб ва муддатларда  давлат рўйхатидан ўтказиш жамият бошкарувига юклатилсин.

      Овоз бериш натижалари: (ёқлади: 3172529 овоз – 100%,  қарши, бетараф йўқ).

 

 

 

 

Йиғилиш раиси:

 

А.Н.Норбоев

 

 

 

 

Котиби:

 

Т.С. Кодыров

 

 

Баённома тайёрланган сана:   04 май 201 йил.

Категория: