Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

                                    Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан  ташкари  умумий йиғилиши 2022 йил 16 декабрь  куни соат 10-00 да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.

 

 

 

«Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари

бош мухарририга

           «Andijondonmahsulot» АЖ бошкаруви, хатга илова килинган 1 варақдаги Умумий йигилиш утказилиши тугрисидаги эълонни  «Андижоннома» газетасида чоп этишингизни сўрайди.

         Хизмат учун тўлов кафолатланади.

 

«Andijondonmahsulot» АЖ  бошқарув раиси:

 

 

Б.Ахмедов

 ижрочи: Б.Гиёсов (тел:+99891-287-15-40)

Э Ъ Л О Н

Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!

 «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан  ташкари  умумий йиғилиши 2022 йил 30 сентябрь  куни соат 10-00 да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.

 КУН ТАРТИБИ:

 Andijondonmahsulot АЖ нинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш.

  1. Andijondonmahsulot АЖ умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш.
  2. Жамиятнинг 2021 йил молиявий кўрсатгичларидан келиб чиқиб, соф фойда тақсимоти ва дивиденд тўловини қайта тақсимлаш.
Категория:

Бошоқли дон экинлари навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, мақбул муддатларда экиш ва парваришлаш, бунинг учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш, бошоқли дон ҳосилдорлигини ҳамда фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ 2021 йил ҳосилидан бошлаб:
давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечиш;
бошоқли дон экинлари бўйича давлат харидини тўлиқ бекор қилиш;
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги доннинг фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг таклифларини инобатга олиб, қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг Қашқадарё филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар илмий-тажриба станцияларида 2021 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш ва суперэлита уруғлик дон етиштириш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

 Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                                       А. АРИПОВ