Андижон шахар,,
Чинобод кўча №21

0 (374) 226 19 44
anddon@mail.ru

Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги йиллик   умумий йиғилишида

    «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

            

 

 

               «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

Тафтиш комиссияси тўғрисида

    НИЗОМ

                                                                (янги таҳрирда)

 

 

  1. УМУМИЙҲОЛАТЛАР
  2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва "Andijondonmahsulot" акциядорлик жамияти  (кейинги ўринларда – жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.Ушбу Низом жамият Тафтиш комиссияси(кейинги ўринларда - Тафтиш комиссияси)нингмақоми, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  3. Тафтиш комиссияси жамиятнинг назорат органи ҳисобланади ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
  4. Жамиятнинг ижроия органи ва Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
  5. Тафтиш комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
  6. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ
  7. Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорларни жамиятнинг молия- хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш, аниқланган камчилик ва нуқсонларни тугатиш бўйича тавсиялар киритиш ва амалга оширилган текширувлар бўйича жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш Тафтиш комиссиясинингасосий вазифалари ҳисобланади.
  8. Тафтиш комиссиясининг ваколат доираси Қонун, жамиятустави ва ушбу Низом билан белгиланади.
  9. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси:

Жамиятнинг бир йиллик фаолияти якунлари бўйича жамиятнинг молия- хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;

Тафтиш комиссиясининг ўз ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан ҳабардор қилиш йўли билан бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;

-бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулоса тузади;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича амалга оширилган текшириш натижаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва жамият Бошқаруви эътиборига етказади;

Жамият бошқаруви томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимларни, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилинишини ўрганиб чиқади, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисида ҳар чоракда хулоса тузади;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади;

ҳисобот йили давомида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига олиб чиқади.

III. ТЕКШИРУВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича текшириш тафтиш комиссиясининг ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
  2. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги талаб текшириш ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан тафтиш комиссияси раиси номига юборилади.
  3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича ташаббус кўрсатувчилар исталган вақтда тафтиш комиссияси томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида қарор қабул килингунга қадар Тафтиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўз талабларини қайтариб олишга ҳақли.
  4. Тафтиш комиссияси молия-хўжалик фаолиятини текшириш давомида текшириш предметига доир барча мавжуд ҳужжат ва материалларни ўрганиб чиқиши шарт.
  5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳисобот ва хулоса тузади, унда:
  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
  1. Тафтиш комиссияси кузатув кенгаши томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кечикмасдан жамиятнинг кузатув кенгашига жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан хулоса тақдим этади.
  2. Тафтиш комиссияси тафтиш комиссиясининг, акциядорларнинг умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг ташаббусига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра ўтказилган жамиятнинг бошқа давр ичидаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосани жамиятнинг кузатув кенгашига хулоса тасдиқлангандан кейин бир иш кунидан кечикмасдан тақдим этади.
  3. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг сон таркиби жамиятУстави билан белгиланади ва 3 (уч) кишидан иборат бўлади.
  5. Тафтиш комиссияси аъзолари жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йил муддатга сайланади.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслиги ҳолларида уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра амалга оширилади.

  1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, жамият тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

Акциядорлар (акциядор) тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечикмасдан ўзгартишлар киритишга ҳақли.

  1. Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган муддатда акциядорлар томонидан тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича таклифлар киритилмаганлиги ҳолларида жамияткузатув кенгаши тафтиш комиссиясига сайлаш учун мустақил равишда номзодлар рўйхатини белгилашга ҳақли.
  2. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
  3. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамияткузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
  4. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамиятсаноқ комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
  5. Тафтиш комиссияси таркибига қоидага биноан жамият акциядорлари (акциядорлар - жисмоний шахслар ва акциядорлар - юридик шахсларнинг ваколатли мансабдор шахслари) сайланади.
  6. Тафтиш комиссияси таркибига жамият акциядори бўлмаган, бироқ молия ва иқтисодиёт соҳасида касбий иш тажрибасига эга шахслар сайланиши мумкин.
  7. Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари:

"Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи", "Аудит", "Молия" ихтисослари ёки иқтисодий мутахассисликлар бўйича олий, ёки ўрта иқтисодий маълумот;

бухгалтерлик ҳисоби, аудит, молия ёки иқтисодий соҳада камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.

  1. Тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ўз таркибидан тафтиш комиссияси раисини сайлайди.
  2. Тафтиш комиссияси раиси:

Тафтиш комиссиясининг ишини ташкил қилади;

Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;

Тафтиш комиссияси мажлислари баённомасини, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулосаларни, жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

Тафтиш комиссияси номидан Кузатув кенгаши йиғилишларида ва жамият акциядорларининг умумий йиғилишларида иштирок этади;

амалдаги қонун ҳужжатларида, жамият Уставида, ушбу Низомда ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

  1. Тафтиш комиссияси исталган вақтда тафтиш комиссияси аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан ўз Раисини қайта сайлашга ҳақли.
  2. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини тафтиш комиссиясининг аъзоларидан бири амалга оширади.

          

                 

             V.ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ В А ҚАРОРЛАРИ

 

  1. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси мажлиси бир йилда камида икки марта, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан олдин ва текширишдан кейин, шунингдек бошқа зарур ҳолларда исталган вақтда ўтказилади.
  2. Тафтиш комиссиясининг мажлислари амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият Уставига ва ушбу низомга мувофик тафтиш комиссияси раиси томонидан мустақил равишда, Тафтиш комиссияси аъзоларининг, ёки жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини навбатдан ташқари текширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга шахсларнинг талабларига кўра чақирилади.
  3. Тафтиш комиссиясининг мажлислари комиссия аъзоларининг бевосита иштирокида ўтказилади.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг мажлисини ўтказиш учун тафтиш комиссиясининг камида икки аъзоси ҳозир бўлиши зарур.
  5. Тафтиш комиссиясининг таркибида бир киши қолган тақдирда, жамияттафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириши шарт.
  6. Масалалар ҳал этилаётганда, тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Тафтиш комиссиясининг қарорлари (шу жумладан, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра хулосани тасдиқлаш масаласи бўйича қарор) Тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул килинади.
  7. Тафтиш комиссиясининг қарори тафтиш комиссиясининг мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда иштирок этган тафтиш комиссияси аъзоларининг рўйхати;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир тафтиш комиссияси аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);

қабул қилинган қарорлар.

  1. Баённомага Тафтиш комиссияси томонидан тайёрланган хулосалар, ҳисоботлар ва бошқа материаллар илова килинади.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзоси тафтиш комиссиясининг қароридан норози бўлган такдирда ўзининг алоҳида фикрини мажлис баённомасига киритишни ва жамиятни бошқариш органлари ва (ёки) акциядорлари эътиборига етказишни талаб қилишга ҳақли.
  3. Тафтиш комиссиясининг мажлис баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  4. Мажлис баённомалари, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, хулосалари ва тафтиш комиссиясининг мажлис баённомасига илова килинадиган бошқа материалларижамияткузатув кенгашига тақдим этилади.
  5. Мажлис баённомалари, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, хулосалари ва тафтиш комиссиясининг мажлис баённомасига илова килинадиган бошқа материаллар жамиятда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
  6. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари куйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият Бошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;

Жамият томонидан аффилланган шахслар билан жамият акциядорларининг           умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган битимни ўрганиш натижалари бўйича баённомаларни жамият             Бошқарувидан талаб қилиш;

Жамият томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган йирик битим бўйича ҳужжатларни жамиятбошқарувидан талаб қилиш;

Кузатув кенгаши ва жамиятБошқаруви аъзоларидан, жамиятнинг бошқа мансабдор шахслари ва ходимларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти масалалари бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришларни талаб қилиш;

Жамият Кузатув кенгаши мажлисларини чақиришни талаб қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз мажбуриятларини ҳалол бажариш;

жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тегишли тарзда амалга ошириш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ҳисобот ва хулосаларни ўз вақтида тайёрлаш;

жамиятбошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;

жамиятБошқаруви аъзоларидан жамиятнинг аффилланган шахслар билан битимлари ва жамиятнинг йирик битимларини ўрганиш баённомаларини тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;

амалдаги қонунчиликка риоя қилиш;

жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқбошқамажбуриятларгаҳам эга бўлиши мумкин.

   VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

             VIII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚВА                   КОМПЕНСАЦИЯЛАР

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзоларига акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) ўз вазифаларини бажариш билан боғлик харажатларининг ўрни қопланиши мумкин.
  2. Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари жамияткузатув кенгаши тавсиясига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
  3. ЯКУНИЙҚОИДАЛАР
  4. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  5. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамиятУставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартиришни (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  6. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

 

 

а�) vI���\��3t�мият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

 

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради. 
Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил   27 майдаги  навбатдаги йиллик  ташкари  умумий йиғилишида

                                                           

         «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

        

 

 

                «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти Саноқ комиссияси тўғрисида      НИЗОМ         

 (янги таҳрирда)

                                              

 

  1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

Ушбу Низом «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - жамият) Саноқ комиссиясини (кейинги ўринларда матнда "Саноқ комиссияси" деб юритилади) таш- кил этиш, йиғилишини ўтказиш ва йиғилишда қарорлар қабул қилиш, овозларни ҳисоблаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрларни белгилаб беради.

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) ва Жамият Устави асосида ишлаб чиқилган.
  2. Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органларидан бири ҳисобланади.
  3. САНОҚ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ВА ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
  4. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилади, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

 

  1. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлади. Саноқ комиссияси таркибига жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
  2. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик, ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки кайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш пайтида Саноқ комиссиясининг бир ёки бир неча аъзоси ҳозир бўлмаганлиги ҳолларида, жамият Кузатув кенгаши Саноқ комиссияси таркибига янги аъзо номзодини киритади ёки акциядорларнинг тегишли (йиллик ёки навбатдан ташқари) умумий йиғилиши томонидан кейинчалик тасдиқлаш йўли билан Саноқ комиссиясини тузади.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки,йиғилишни чақираётган шахсларнинг) топшириғига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни қайд этиш рўйхатини тузади;

-овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошқа материалларини тайёрлайди.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

-ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;

-овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг ҳисобини юритади, шунингдек акциядорларга умумий йиғилишнинг бошқа ахборот(материаллар)ини беради.

  1. Саноқ комиссияси:

-акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор, ёки йўклигини аниклайди;  

-акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;

-овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

-овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;

-овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;

-овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;

-овоз бериш якунларини акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттиради;

-овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг архивига топширади.

 

 

  1.  ОВОЗ  БЕРИШ  БЮЛЛЕТЕНЛАРИ  ЁРДАМИДА  ОВОЗ                   БЕРИЛГАНИДА  ОВОЗЛАРНИ  САНАБ ЧИҚИШ  ВА ОВОЗ                          БЕРИШ ЯКУНЛАРИБЎЙИЧА БАЁННОМА ТУЗИШ

 

  1. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Юкоридаги талабни бузган холда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.

  1. Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
  2. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади.
  3. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг маҳсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.
  4. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

  1. Кумулятив овоз бериш ва берилган овозларни ҳисоблаш тартиби қуйидагича амалга оширилади:

Жамият уставига мувофик Кузатув кенгаши аъзолари сонини 7 киши этиб белгилангани ҳолда, Кузатув кенгаши аъзолигига 7 киши сайланиши керак бўлади;

Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун 8 та номзод бўйича таклиф киритилганида умумий йиғилиш томонидан бюллетен орқали овоз бериш натижасига кўра энг кўп овоз олган 7 та номзод Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган ҳисобланадилар;

Бунда,Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун сайлов бюллетенига 8 та номзоднинг фамилияси киритилади;

 

                 Акциядор ўзининг акциялари сонини кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтиради (агар, акциядор да 50 000 дона овоз берувчи акциялар бор бўлса, у ҳолда: 50 000 х 6 = 300 000 та овоз;

Овоз беришда акциядор ўзига тегишли 300 000 та овозни Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлардан бирига ёки бир нечтасига бўлиб овоз бериши мумкин.

  1. Овоз бериш вариантлариқуйидагичадир:

1- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

300 000

2

Иккинчи номзод

-

3

Учинчи номзод

-

4

Тўртинчи номзод

-

5

Бешинчи номзод

-

6

Олтинчи номзод

-

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

2- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

50 000

2

Иккинчи номзод

50 000

3

Учинчи номзод

50 000

4

Тўртинчи номзод

50 000

5

Бешинчи номзод

50 000

6

Олтинчи номзод

50 000

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

3- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

100 000

2

Иккинчи номзод

100 000

3

Учинчи номзод

100 000

4

Тўртинчи номзод

-

5

Бешинчи номзод

-

6

Олтинчи номзод

-

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

 

  1. Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.

 

 

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВАМАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-        кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

-         жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-         жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;

-         акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

-         жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;

-         кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;

-         жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради. 
Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги  йиллик          умумий йиғилишида

          «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

         

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

Кузатув кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ

(янги таҳрирда)

 

 

  1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
  2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа Қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган ва «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамиятиКузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши)нинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи меъёрлардан таркиб топган.

Кузатув кенгаши «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - Жамият) фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ва жамият Устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

  1.       Кузатув кенгаши Жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.
  2. Кузатув кенгаши Жамиятни бошқариш масалалари бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
  3. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

 

  1. Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

-  жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш,    қонунга мувофиқ тегишли ҳуқуқка эга шахслар томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиниши ҳоллари бундан мустасно;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳакида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳал қилиши учун киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- ижроия орган (Бошқарув)га тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг    1 декабридан кечиктирмай тасдиқланиши лозим;

- ички аудит ҳизматини ташкил этиш, унингходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиббориш;

- жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдорҳар кандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатувкенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувданолиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатларданфақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида,аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўпмиқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг заҳира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўнбеш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш. кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларбундан мустасно;

- аффилланган шахслар иштирокида тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, жамият Кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси тузилаётган битим бўйича аффилланган шахс бўлиши ҳоллари бундан мустасно;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият Уставига устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш ҳақидаги қарорлар қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар матнини тасдиқлаш.

  1. Кузатув кенгашининг ваколатига Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
  2. Кузатув кенгаши жамиятнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўн кундан кечиктирмай дастлабки тарзда тасдиқлаши лозим.
  3. Кузатув кенгаши жамият Уставига мувофиқ Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
  4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият Бошқарувига ўтказилиши мумкин эмас.

III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ (ТАЙИНЛАШ)

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.
  2. Кузатув кенгашининг сон таркиби жамият Устави билан белгиланади ва 7 (етти) кишидан таркиб топади.
  3. Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
  4. Жамият Бошқаруви аъзолари жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
  5. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
  6. Кузатув кенгаши таркибига қоидага биноан жамият акциядорлари (акциядорлар - жисмоний шахслар ва акциядорлар - юридик шахсларнинг ваколатли мансабдор шахслари) сайланади.
  7. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига Қонунда назарда тутилган тартибда жамият акциядорлари ҳисобланмайдиган шахслар ҳам сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда:

-         етарли даражада иктисодий билимларга;

-         раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига;

-         жамият фаолияти йўналиши бўйича иш тажрибасига;

-         корпоратив бошқарув ҳамда қимматли қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга шахсларга устунлик берилади.

  1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
  2. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.
  3. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.
  4. Кузатув кенгаши аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади.

 

 

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу Кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
  2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик килади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик килади.
  4. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
  5. Жамият номидан Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси, шунингдек Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномалари жамият Кузатув кенгашининг раиси, ёки Кузатув кенгаши қарори билан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади.
  6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.
  7. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ ВА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

  1. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамият уставида ва ушбу низомда белгилаб қўйилади.
  2. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унингўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси аъзоси, жамият бошқаруви раиси ва аъзоларининг талабига кўра чақирилади.
  3. Жамият кузатув кенгашининг мажлислари очиқ тартибда ўтказилади.
  4. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) ўтказилиши мумкин. Бунда Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари барча аъзолар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
  6. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.
  7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
  8. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Қонунда, жамият Уставида ва ушбу Низомда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
  9. Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади:

-         жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

-         жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

-         жамиятнинг йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор;

-         аффилланган шахс билан битим тузишни маъқуллаш тўғрисидаги қарор;

-         жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-         сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қарор қабул қилинган ҳолларда.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл кўйилмайди.
  2. Жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгаши раиси жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда ҳал килувчи овоз ҳуқуқига эгадир.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.
  4. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

-         мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

-         мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

-         мажлиснинг кун тартиби;

-         овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

-         қабул қилинган қарорлар.

  1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  2. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамият Бошқарувига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамият Бошқарувига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
  3. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
  4. Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
  5. Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.

 

 

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВАМАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-        кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

-         жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-         жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;

-         акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

-         жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;

-         кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;

-         жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради. 
Категория:

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги

навбатдаги йиллик  умумий йиғилишида

 «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамиятининг

“Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида

ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги

Низоми

 

 

 

 

1-§.Умумий қоидалар

2-§. Фаолияти назорат қилинадиган шахслар

3-§.Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари

4-§.Манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқиш шартлари (белгилари)

5-§.Манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш

6-§.Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф қилиш

7-§.Якуний қоидалар

 

1-§.Умумий қоидалар

 

1.Мазкур Низом акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”, жамият Устави ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўздонмаҳсулот” АК тизимида манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолатини аниқлаш ва уни бошқариш тартибини белгилайди.

2.Жамият фаолияти давомида унинг мулкий, ёки бошқа манфаатлари ҳамда кредиторлар ва бошқа мижозларининг мулкий, ёки бошқа манфаатлари ўртасида Бошқарув органлари, мансабдор шахслари, назорат вазифаси юклатилган масъул ходимларнинг ҳаракати ва/ёки ҳаракатсизлиги натижасида жамиятнинг акциядорлари манфаатига зарар етказилиши мумкин бўлган манфаатлар қарма-қаршилиги вужудга келиши мумкин.

Бундан ташқари, жамиятнинг акциядорлари ҳамда Бошқарув органлари ва назорат вазифаси юклатилган ходимлари ўртасида, жамиятнинг акциядорлари ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги, яъни корпоратив манфаатларнинг қарама-қаршилиги вужудга келиши мумкин.

3.Мазкур Низомда манфаатлар қарама-қаршилиги вужудга келишининг қуйидаги ҳолатлари кўриб чиқилади:

-Мажоритар ва миноритар акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-Бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-Бошқарув органлари ҳамда назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-жамият бошқаруви ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар томонидан уларга юклатилган хизмат вазифасини бажариш вақтида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги.

 

2-§. Фаолияти назорат қилинадиган шахслар

 

4.Ушбу низом талаблари жамиятнинг Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар ва ходимлар, лавозим даражаси ва хизмат вазифасидан қатъий назар жамиятнинг барча ходимлари фаолиятида амал қилиниши шарт.

5.Мазкур низом талаблари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жамият билан муносабатларга киришган жисмоний шахсларга - улар билан тузилган шартномада тегишли вазифалар юклатилган ҳолларда, ички тартибда белгиланган ҳолларда ёки қонунчилик талабига мувофиқ ушбу низом талабларига амал қилиш мажбурияти келиб чиқадиган ҳолларда ҳам қўлланилади.

 

3-§. Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари

 

6.Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

-манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин бўлган ва келиб чиққан ҳолатларни ошкор қилишнинг мажбурийлиги;

-манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиш ва жамият учун ишчанлик қобилияти (репутация) таваккалчилигини баҳолаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ахборотнинг ошкор қилиш жараёнини қатъий махфийлигини таъминлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришда жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, унинг ходимлари ҳамда жамият манфаатлари ўртасида мутаносибликни сақлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини ҳолати бўйича ахборотни ўз вақтида ошкор қилган ходимлар, бошқарув ва назорат органларига тазйиқ ўтказилишидан ҳимоя қилиш.

 

4-§. Манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқиш
шартлари (белгилари)

 

7.Қуйидагилар натижасида жамиятнинг миноритар ва мажоритар акциядорлари, Бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-миноритар акциядорларнинг жамият фаолиятини юритишда қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат қилиш, шунингдек жамият кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнига кучли таъсир кўрсата олмаслик;

-аффилланган шахслар билан битимлар тузиш ҳамда йирик битимлар тузишда бу битимларни тузилиши бўйича қарор қабул қилиш ваколати юклатилган органнинг олдиндан розилиги олинмаслик;

-Бошқарув органлари томонидан жамиятнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилувчи қарорлар қабул қилиниши;

-Бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан уларнинг бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан аффилланган шахслиги тўғрисида тўлиқ ва ўз вақтида ахборот бермаслиги.

8.Қуйидагилар натижасида жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар, таъсис ҳужжатлари ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-акциядорларнинг манфаатларини устунлик тамойилига риоя қилмаслик;

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этмаслик;

-жамият ва тарафлар томонидан шартномавий мажбуриятларни бажарилмаслик;

-қонунчилик ва жамият ички тартиб-қоидалари бўйича ўз мансаб ваколатларини бажармаслик.

9.Қуйидагилар натижасида жамият ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этмаслик;

-жамият билан ўзи ва уларга аффилланган шахсларнинг тижорат муносабатларига киришиши;

-жамият билан бизнес олиб борувчи бошқа жамиятларга молиявий манфаатдорликнинг мавжудлиги;

-жамият билан иш юзасидан муносабатларга киришган бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишлаш, рахбар бўлиш, мансабдор шахс бўлиш ёки унинг бошқарув органларида ишлаш;

-жамият манфаатларига зид равишда бошқа ташкилотларга иш юзасидан имконият яратиш.

 

 

 

5-§. Манфаатлар қарама-қаршилиги келиб
чиқишининг олдини олиш

 

10.Жамият устави ва ички ҳужжатларида манфаатлар қарама-қаршилигининг олдини олиш ва у вужудга келганда уни бошқаришнинг умумий механизмлари белгилаб қўйилган.

11.Мазкур Низом манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чораларни белгилаб беради.

12.Ҳар қандай турдаги манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

-қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар, жамият устави ва ички ҳужжатлари талабларига амал қилиш;

-жамиятнинг даромадлилигини стратегик ва бизнес-режада белгиланган кўрсаткичларга етказилишини таъминлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини келтириб чиқарувчи қарорлар ва ҳаракатлардан чекланиш;

-жамиятнинг самарали бошқарилишини таъминлаш;

-жамиятнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш каби ноқонуний фаолиятга кириб қолишининг олдини олиш;

-жамият фаолияти учун асосий даромад манбалари бўлган фаолиятнинг максимал даромадлиликка етказилишини таъминлаш;

-қонунчилик талабларига асосан ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисоботлар бериш;

-жамият устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички назоратни жорий қилиш;

-қонунчиликда белгиланган йирик битимлар, алоҳида ёки ўзаро боғлиқ бўлган биргаликдаги суммаси белгиланган миқдордан ошувчи битимларни ваколатидан келиб чиқиб жамият кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори асосида амалга ошириш;

-назорат органлари томонидан барча йирик ва аффилланган шахслар билан амалга оширилган битимларни доимий ўрганиб борилишини таъминлаш ва назорат қилиш;

-қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва зарурият туғилганда жамият кузатув кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда активларнинг баҳосини аниқлаш учун мустақил экспертларни жалб қилиш;

-аффилланган шахслар ҳисобини юритиш;

-жамиятнинг ваколатли органининг олдиндан розилигисиз аффилланган шахслар билан битимлар тузмаслик;

-юқори орган рухсатисиз бошқа ташкилотлар бошқарув ва назорат органларига кирмаслик (аъзо бўлмаслик);

-жамиятнинг ахборот сиёсати ва қонунчилик талабларига мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилинишини таъминлаш;

-акциядорларга, назорат қилувчи органларга, кредиторларга, бошқа манфаатдор тарафларга ҳамда реклама мақсадида тақдим қилинадиган молиявий ва бошқа ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш;

-жамиятнинг ходимлари ва мансабдор шахслари томонидан уларнинг хизмат вазифасини бажаришда маълум бўлган жамият тўғрисидаги ахборотларни ўз шахсий мақсадлари учун фойдаланмаслигини таъминлаш;

-оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот тарқатиш воситаларидаги жамият тўғрисидаги салбий ахборотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри ёндашилганлигини назорат қилиб бориш. Тарқатиладиган ҳар бир салбий ва нотўғри ахборотларни ўрганиб бориш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш;

-жамият ички назорат тизимидаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш;

-бошқарув органлари ва назорат органлари аъзоларига тўланадиган мукофотларнинг адекватлигини таъминлаш, уларнинг миқдорини эришилган ютуқлар натижасига мутаносиблигини таъминлаш;

-профессионал ва корпоратив этика тамойилларини таъминлаш.

13.Жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш ва уни бошқариш мақсадида қуйидагилар ҳам амалга оширилиши шарт:

-Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, норматив ҳужжатлар, жамият устави ва ички ҳужжатлари талабларига мувофиқ миноритар ва мажоритар акциядорлар ҳуқуқларини таъминлаш;

-қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор қилиниши лозим бўлган ахборотни ўз вақтида акциядорларга етказилишини таъминлаш;

-ҳисобланган дивидендларни ўз муддатида тўланишини таъминлаш;

-акциядорларга қарама-қаршиликларни туғдириши мумкин бўлган саволлар бўйича асосли ахборотларни тақдим қилиш;

-рақобатчи ташкилотлар акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар тузишда ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларига иштирок этиш учун жамиятнинг бошқарув органлари қизиқиши бўлган операцияларни аниқлаш;

-жамият кузатув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг объектив, бетараф ва жамият ривожлантириш стратегиясига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида унинг таркибига мустақил номзодларни киритишга интилиш.

14.Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлар ҳамда мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш ва уни бошқариш мақсадида жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

-белгиланган тартибда жамият тўғрисидаги ахборотларни бериб бориш;

-тижорат сири ва қонунчилик талаблари асосида ошкор қилинмаслиги белгилаб қўйилган ахборотлардан фойдаланишда уларнинг сирлигини таъминлаш;

-хизмат кўрсатишда ошкор қилинган тарифлар бўйича ва шартномада келишилган суммада тўловларни ундирилишини таъминлаш;

-жамият ишчанлик обрўйига салбий таъсир қилувчи тарафлар билан ишламаслик;

-ўз мижозларига хизмат кўрсатишда профессионал ва виждонан ёндашиш;

-ходимлар ва мижозлар томонидан ошкора хатоликларга (шу жумладан шартнома имзолашда, талабнома беришда) йўл қўйилганда бу хатодан ўз мақсади йўлига фойдаланмаслик ва бу хатони тўғрилашга амалий ёрдам бериш;

-шартнома асосида тарафларга хизмат кўрсатиш давомида тавсиялар беришда бу борадаги мавжуд ахборотларни виждонан таҳлил қилган ҳолда тавсиялар бериш;

-жамиятнинг фаолияти давомида йиғилган ҳамда хизмат ёки тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар ва тажрибалар йиғилган қоғоз, магнит тасма, электрон ёки бошқа воситалардаги ахборотлар тегишли бошқарув органи рухсатисиз нусха олиш, сотиш, бировга бериш, алмаштириш ва бошқа шу каби тарқатилишини олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

15.Мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан ўз хизмат вазифасини ижро этишда жамият ҳамда улар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида улар қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этиш;

-шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

-жамият билан рақобатдош ташкилотлар акцияларини сотиб олиш ёки устав капиталига иштирок этишда юқори бошқарув ва назорат органини билдирган ҳолда бу каби операцияларни амалга ошириш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини келтириб чиқарувчи ҳолатларни вужудга келишидан олдин юқори бошқарув органини бу тўғрида ўз вақтида огоҳлантириш;

-жамият билан тижорат операциялари олиб бораётган ёки олиб бориши режалаштирилган мансабдор шахс, ёки унинг оила аъзоларининг молиявий қизиқиши мавжуд бўлган,ёки аффилланган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсга ёзма билдириш;

-жамият ҳамда мансабдор шахс ёки унинг оила аъзоларининг молиявий қизиқиши мавжуд бўлган ёки аффилланган ташкилот муносабатларига бевосита таъсир қилувчи ҳар қандай ҳаракатлар қилишдан чекланиш;

-жамият манфаатлари билан манфаатлари қарама-қарши бўлган ҳар қандай ташкилотнинг бошқарув органи таркибига киришидан олдин жамият кузатув кенгаши розилигини олиш;

-бошқа ташкилотларга ўриндошлик асосида ишлаш ҳоҳиши ва бу иш жамиятнинг манфаатларига зид эмаслиги тўғрисида юқори мансабдор шахсни огоҳлантириш.

 

6-§. Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш
ва бартараф қилиш

 

16.Жамиятда вужудга келган манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф этиш учун жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари жамиятнинг манфаатларига мос келадиган судга мурожаат қилишгача бўлган қонуний ва асосланган ечим қидиради.

17.Жамият Бошқаруви раиси акциядорлар ва бошқалар томонидан бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб ва барча таркибий бўлинмаларга келиб тушадиган ёзма ва оғзаки талабнома, хат ва аризаларнинг ҳисобини юритилиши ҳамда ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаши лозим.

18.Корпоратив қарама-қаршиликларнинг ҳисобини юритиш вазифаси жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси мутахассисига юклатилади. Бу мутахассис корпоратив қарама-қаршиликка олдиндан баҳо бериб, масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб унга ойдинлик киритувчи ҳужжатларни тайёрлайди ва жамият кузатув  кенгаши розилиги билан ушбу масалани ечиш ваколати мавжуд таркибий тузилмага тақдим этади.

19.Жамиятнинг корпоратив мутахассиси тез-тез такрорланиб турувчи масалаларни таҳлил қилади, таҳлил натижалари бўйича қарама-қаршиликка киришган барча тарафларга қўшимча ахборот бериш, ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади ва/ёки жамият кузатув кенгаши раисига бу каби манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқишига сабаб бўлаётган ички тартиб ва қоидаларни ўзгартириш, қарама-қаршиликни келиб чиқишини бартараф қилувчи бошқа таклифларни беради.

20.Тарафлар ёки бошқа манбалардан қарама-қаршилик ҳолати бўйича ахборотга эга бўлган ходим зудлик билан бу тўғрида мансаб лавозими бўйича ўзидан юқори ходимни огоҳлантириши шарт. Агар қарама-қаршиликни таркибий тузилма миқёсида ечиш имконияти бўлмаса таркибий тузилма раҳбари бир иш куни ичида жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосарини қарама-қаршилик, унинг келиб чиқишига сабабчи бўлган омиллар ҳамда уни бартараф қилиш учун кўрилган чоралар тўғрисида огоҳлантириши шарт. Жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосари манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш усулини белгилайди ва масъул шахс белгилайди. Зарур ҳолларда эса қарама-қаршиликни бартараф қилиш учун комиссия тузилиши мумкин.

21.Манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун белгиланган масъул ходим, ёки комиссия қарама-қаршиликни бартараф қилишнинг барча чораларини кўради. Агар уни бартараф қилиш имконияти бўлмаса, жамият Бошқаруви раиси ушбу масалани Бошқарув йиғилиши муҳокамасига киритади ва жамият кузатув кенгашига тўлиқ ахборот тақдим қилади.

22.Бошқарув томонидан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича тақдим қилинган ахборот жамият кузатув кенгаши томонидан манфаатлар қарама-қаршилигининг жамият фаолиятидаги таъсири, унинг ҳажми ва бошқа шу каби кўрсаткичларидан келиб чиқиб унинг навбатдаги йиғилиши мухокамасига киритади, ёки ушбу масалани зудлик билан ҳал қилиш мақсадида навбатдан ташқари йиғилиш чақириши мумкин.

23.Жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосари манфаатларига таъсир қилувчи ёки таъсир қилган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисидаги ахборот 3 иш куни муддатда жамият кузатув кенгаши муҳокамасига киритилиши ва унинг бартараф қилиш учун қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш учун аниқ шахслар белгиланиши лозим.

24.Вужудга келган манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф қилишда жамиятнинг қабул қилинган ички ҳужжатларига ўзгартириш киритиш, ёки янги тартиб қабул қилиниши лозим бўлса жамият кузатув кенгаши, ёки Бошқаруви ўз ваколат доираларидан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилишлари лозим.

25.Жамиятнинг бошқарув органлари вужудга келадиган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

-вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини имкон қадар тез аниқлаши ва унинг вужудга келиш сабабларини ўрганиши;

-жамиятнинг бошқарув органлари ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ чегаралашлари;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш бўйича масъул ходимни белгилаши, лозим ҳолларда эса комиссия тузишлари;

-имкон қадар тезкорлик билан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича жамиятнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг қарашларини аниқлаш, жамият манфаатларининг ҳимояси бўйича қарорлар қабул қилиш ва қарама-қаршиликдан манфаатдор тарафларга етказиш;

-манфаати жамият манфаати билан қарама-қарши келган тарафга жамиятнинг асосланган нуқтаи-назари акс эттирилган тўлиқ ва асосланган жавоб бериш, манфаати қарама-қарши томонга уларнинг талабларини ижро этилмаслиги бўйича қонунчилик, норматив ҳужжатлар, жамият устави, ёки ички ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, уларга асосан жавоб бериш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилишга иштирок этувчи масъул шахслар уларнинг ёки уларнинг оила аъзоларининг манфаатларини ҳам келтириб чиқариши мумкин бўлган ёки келтириб чиқарадиган ҳолатлар бўйича зудлик билан маълум қилиш;

-манфаатдор шахсларни манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолатларини бошқариш ва бартараф қилиш жараёнига иштирок этмаслигини таъминлаш.

26.Акциядорлар, жамият бошқаруви органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солиш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

-жамият акциядорлари ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солишда жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг воситачи сифатида иштирок этиши;

-масъул ходим манфаатлари зид келган акциядорлар ўртасида зиддиятга тегишли ўзида мавжуд ахборотларни тақдим қилган, ёки қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларини тушунтирган ҳолда музокараларга воситачи сифатида жалб қилиниши мумкин;

-жамиятнинг ваколатли органлари, ёки ваколатли шахслари акциядорларга манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолати бўйича тушунтириш ва тавсиялар бериши, вазиятни бартараф қилиш бўйича акциядорларга имзолатиш учун ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашлари, ўз ваколат доираларидан чиқиб кетмаган ҳолда жамият номидан акциядорлар олдига мажбурият олишлари мумкин;

-жамиятнинг бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида зиддиятларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни ижро этишлари ҳамда бу қарорларни бошқа тарафлар томонидан ижро этилишига амалий ёрдам кўрсатишлари лозим. Агар жамият ва зиддиятли вазият тарафлари ўртасида уларнинг мажбуриятлари бўйича мунозарали вазият бўлмасдан, қабул қилинган қарорни ижро муддати ва бошқа шартлари бўйича турли қарашлар бўлса, жамият зиддиятли вазиятни тартибга солишни давом эттириши ва манфаатлари қарама-қарши акциядорлар талабини қондириш шартларини маълум қилиши лозим;

-агар жамият томонидан манфаатдор акциядорни талабини қондириш учун жамиятнинг ички ҳужжати, устави ёки қонунчилик талабига мувофиқ мазкур акциядордан қандайдир ҳаракатларни амалга оширилиши талаб қилинса, акциядор талабига берилган жавобда ушбу шартларни аниқ кўрсатиб бериши лозим (бунда маълум бир ишларни амалга ошириш учун тўловлар, акциядордан маълум бир ҳужжатларни тақдим қилиш ва бошқа шу кабилар назарда тутилган).

27.Манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солиш ва бошқаришнинг юқорида қайд этилган услублари чегара бўлмасдан, ҳар бир ҳолат моҳиятидан келиб чиқиб, зиддиятни бартараф қилишнинг бошқа мақбул усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.

 

 

7-§.Якуний қоидалар

 

28.Ушбу низом ҳамда унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

29.Агар ушбу низомнинг алоҳида бандлари амалдаги қонунчилик талаблари, ёки жамиятнинг устави талабларига зид бўлса, ушбу банд ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва ушбу қисм бўйича масалалар қонунчилик талаблари ёки устав талабларида белгиланган тартибда ижро этилади. Зид бандлар акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида ўзгартирилиши лозим. 

 

 

 

;margin=b9tm�\��3ttext-align:justify;text-indent:34.0pt; line-height:normal;mso-list:l2 level1 lfo3;tab-stops:55.2pt;background:transparent'>30.   Жамият кузатув кенгашининг мажлислари очиқ тартибда ўтказилади.

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) ўтказилиши мумкин. Бунда Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари барча аъзолар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.
  4. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Қонунда, жамият Уставида ва ушбу Низомда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
  6. Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади:

-         жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

-         жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

-         жамиятнинг йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор;

-         аффилланган шахс билан битим тузишни маъқуллаш тўғрисидаги қарор;

-         жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-         сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қарор қабул қилинган ҳолларда.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл кўйилмайди.
  2. Жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгаши раиси жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда ҳал килувчи овоз ҳуқуқига эгадир.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.
  4. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

-         мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

-         мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

-         мажлиснинг кун тартиби;

-         овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

-         қабул қилинган қарорлар.

  1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  2. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамият Бошқарувига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамият Бошқарувига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
  3. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
  4. Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
  5. Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.

 

 

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВАМАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-        кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

-         жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-         жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;

-         акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

-         жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;

-         кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;

-         жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради. 
Категория:

Andijondonmahsulot»акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 майдаги навбатдаги умумий йиғилиш баёни билан

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

 

«Andijondonmahsulot» АЖ

 “Корпоратив бошқарув маслахатчиси

лавозими тўғрисида” ги

 

 НИЗОМ

 

 

Андижон – 2016 йил

 

 

 

  1. Асосий тушунчалар.

 

1.1.        «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти «Корпоратив маслахатчи” лавозими “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни   талабларидан келиб чиқиб ташкил этилган.

 

1.2.        «Корпоратив маслахатчи кейинги матнда «Маслахатчи» Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун талабларига биноан иш олиб боради.

 

1.3.        «Маслахатчи» жамият Кузатув кенгашининг қарори асосида тайинланади ва тўғридан тўғри жамият Кузатув кенгашига бўйсинади.  Маслахатчига тўланадиган иш ҳақи ва бошқа тўловлар жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

 

1.4.        «Маслахатчи» жамият Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказиладиган оралиқ вақтда Кузатув кенгашининг расмий вакили хисобланади.

 

1.5.        Корпоратив бошқаришнинг асосий мақсади жамиятда  қонун устуворлиги таъминланишини, ижтимоий адолат мезонларига риоя қилиниши,акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдан иборатдир.

 

  1. Маслахатчининг асосий вазифалари.

 

 

2.1.        Жамиятда корпоратив бошқарув тизимига таъалуқли, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармонлари ва улар томонидан қабул қилинган бошқа меъёрий хужжаатларни  ижро этилишини ташкиллаштириш.

 

2.2.        Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг мажлис қарорлари бажарилишини ва ижросини таъминланишини назорат қилиш.

 

2.3.        Жамият акциядорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улардан келиб тушадиган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб қонун доирасида чора кўришни сўраб, жамият Кузатув кенгаши ёки ижро этувчи органига тақдим қилиш.

 

2.4.        Кузатув кенгаши қарорларини жамият ижро этувчи органига шунингдек, ижро этувчи орган мурожаатларини Кузатув кенгашига етказилишини таъминлаш.

 

2.5.        Жамият акциядорларининг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгашининг йиғилишларида баённома юритиш.

 

2.6.        Жамият акциядорларининг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказилиши учун зарур хужжатлар ва материалларни тайёрлаш.

 

2.7.        Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши йиғилишлари қарорларини қонунда белгиланган тартибда акциядорларга етказилишини таъминлаш.

 

III.  Маслахатчининг ҳуқуқлари

 

    3.1   Жамият ижро этувчи органидан;

-         Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунлари,Қарорлари, Фармойишлари, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва Кузатув кенгаши йиғилиш қарорларини бажарилишини таъминлаш,

-         акцияларга хисобланган дивидендларни ўз вақтида тўланишини,

-         тасдиқланган бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишини,

-         иш ҳақидан қарздорликларни ўз вақтида тўланишини,

-         дебитор ва кредитор қарздорликларни мониторинг олиб боришини кузатиш ва кузатув кенгашига ахборот бериш;

-         жамият ижро этувчи органидан, корпоратив бошқарув фаолиятини амалга оширишда фойдаланиш учун бухгалтерия хисоботлари ва бўлимлардан зарур хужжатларни олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

  1. I Меҳнатга ҳақ тўлаш.

 

4.1.      Маслахатчининг меҳнатига тўланадиган 1 (бир) ойлик иш ҳақи миқдори штатлар жадвалига кўра белгиланади.

4.2.      Маслахатчига жамият ходимлари билан бир қаторда мукофот, моддий ёрдам берилади ва 24 (йигирма тўрт) кунлик меҳнат таътили берилади.

 

 

  1. Маслахатчининг бошқа бўлинма ва ташкилотлар

билан алоқаси.

 

5.1.                  Корпоратив Маслахатчи ўз фаолиятини қонуний ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйдаги бўлимлар ва бошқа ташкилотлар билан алоқада иш олиб боради;

-         «Ўздонмахсулот»АК –хусусийлаштириш бўлими,

-         Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Андижон вилоят бошқармаси,

-         Марказий депозитария ёки унинг вилоятдаги трансфер агенти,

-         Жамиятга хизмат кўрсатувчи депозитарийси,

-         Жамият кузатув кенгаши,

-         Жамият тафтиш комиссияси,

-         Жамият ички аудит хизмати,

-         Жамият ижро органи,

-         Ташқи аудит хизмати,

 

5.2.                  “Маслахатчи” ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг харакатдаги қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ва қонун ости хужжатларига асосланиб олиб боради.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади.

 

Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Жамиятнинг ички аудит ҳизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошка ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофик амалга оширади.