Bosh sahifa

Э Ъ Л О Н

  Э Ъ Л О Н

 

2021-йил якуни бўйича корпоратив хулоса!

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                               Э Ъ Л О Н

Хурматли «Andijondonmahsulot» АЖ акциядорлари!

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  йиллик  умумий йиғилиши 2021 йил 31 март  куни соат 14-00 да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон ш. Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13-00 дан бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

1) Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якуни буйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботини тасдиклаш.

2) Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни буйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосасини тасдиклаш.

3) Жамиятнинг 2020 молия-хўжалик йили якуни ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида  бошқарув раисининг ҳисоботи.

4) Жамиятнинг 2020 йил ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда  соф фойдани тақсимлаш;

5)  Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

6) Жамият кузатув кенгашини сайлаш.

7) Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш.

8) Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш.

9) Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

10) 2021 йилга жамият ташқи аудиторини ва унинг хизматлари учун тўланадаган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

  11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг хисоботини эшитиш.

  12) Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини хисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

13) Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив бахолаш бўйича хулосани тасдиқлаш.

14) Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги хақидаги тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.

15) Жамиятга тегишли «Андижондони» УК ни номини хамда мулкчилик шаклини узгартириш тугрисида.

16)  Жамиятда 2020 йил давомида килинган хомийликларни тасдиклаш.

          17) Жамият балансида булган Пахтаобод туманида жойлашган «Гузар мажмуаси» ни  белгиланган тартибда сотиш тугрисида.

 

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод  кўчаси, 21-уй)

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2021 йил 05 март ва йиғилишда иштирок этиш учун  2021 йил 26 март куни ҳолатларига шакллантирилади.

Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.

Маълумот олиш учун тел: 0(374)- 226-19-44.

Жамиятнинг веб-сайти: www.andijondon.uz, электрон почтаси: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.

Кузатув кенгаши.