Andijon shaxar,
Chinobod ko`cha №21

0 (374) 226 00 05
anddon@mail.ru

Bosh sahifa

Саноқ комиссияси тўғрисида НИЗОМ

«Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил   27 майдаги  навбатдаги йиллик  ташкари  умумий йиғилишида

                                                           

         «Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

        

 

 

                «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти Саноқ комиссияси тўғрисида      НИЗОМ         

 (янги таҳрирда)

                                              

 

  1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

Ушбу Низом «Andijondonmahsulot» акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда - жамият) Саноқ комиссиясини (кейинги ўринларда матнда "Саноқ комиссияси" деб юритилади) таш- кил этиш, йиғилишини ўтказиш ва йиғилишда қарорлар қабул қилиш, овозларни ҳисоблаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрларни белгилаб беради.

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) ва Жамият Устави асосида ишлаб чиқилган.
  2. Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органларидан бири ҳисобланади.
  3. САНОҚ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ВА ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
  4. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилади, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

 

  1. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлади. Саноқ комиссияси таркибига жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
  2. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик, ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки кайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш пайтида Саноқ комиссиясининг бир ёки бир неча аъзоси ҳозир бўлмаганлиги ҳолларида, жамият Кузатув кенгаши Саноқ комиссияси таркибига янги аъзо номзодини киритади ёки акциядорларнинг тегишли (йиллик ёки навбатдан ташқари) умумий йиғилиши томонидан кейинчалик тасдиқлаш йўли билан Саноқ комиссиясини тузади.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки,йиғилишни чақираётган шахсларнинг) топшириғига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни қайд этиш рўйхатини тузади;

-овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошқа материалларини тайёрлайди.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

-ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;

-овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг ҳисобини юритади, шунингдек акциядорларга умумий йиғилишнинг бошқа ахборот(материаллар)ини беради.

  1. Саноқ комиссияси:

-акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор, ёки йўклигини аниклайди;  

-акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;

-овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

-овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;

-овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;

-овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;

-овоз бериш якунларини акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттиради;

-овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг архивига топширади.

 

 

  1.  ОВОЗ  БЕРИШ  БЮЛЛЕТЕНЛАРИ  ЁРДАМИДА  ОВОЗ                   БЕРИЛГАНИДА  ОВОЗЛАРНИ  САНАБ ЧИҚИШ  ВА ОВОЗ                          БЕРИШ ЯКУНЛАРИБЎЙИЧА БАЁННОМА ТУЗИШ

 

  1. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Юкоридаги талабни бузган холда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.

  1. Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
  2. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади.
  3. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг маҳсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.
  4. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

  1. Кумулятив овоз бериш ва берилган овозларни ҳисоблаш тартиби қуйидагича амалга оширилади:

Жамият уставига мувофик Кузатув кенгаши аъзолари сонини 7 киши этиб белгилангани ҳолда, Кузатув кенгаши аъзолигига 7 киши сайланиши керак бўлади;

Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун 8 та номзод бўйича таклиф киритилганида умумий йиғилиш томонидан бюллетен орқали овоз бериш натижасига кўра энг кўп овоз олган 7 та номзод Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган ҳисобланадилар;

Бунда,Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун сайлов бюллетенига 8 та номзоднинг фамилияси киритилади;

 

                 Акциядор ўзининг акциялари сонини кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтиради (агар, акциядор да 50 000 дона овоз берувчи акциялар бор бўлса, у ҳолда: 50 000 х 6 = 300 000 та овоз;

Овоз беришда акциядор ўзига тегишли 300 000 та овозни Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлардан бирига ёки бир нечтасига бўлиб овоз бериши мумкин.

  1. Овоз бериш вариантлариқуйидагичадир:

1- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

300 000

2

Иккинчи номзод

-

3

Учинчи номзод

-

4

Тўртинчи номзод

-

5

Бешинчи номзод

-

6

Олтинчи номзод

-

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

2- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

50 000

2

Иккинчи номзод

50 000

3

Учинчи номзод

50 000

4

Тўртинчи номзод

50 000

5

Бешинчи номзод

50 000

6

Олтинчи номзод

50 000

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

3- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

100 000

2

Иккинчи номзод

100 000

3

Учинчи номзод

100 000

4

Тўртинчи номзод

-

5

Бешинчи номзод

-

6

Олтинчи номзод

-

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

 

  1. Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.

 

 

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚВАМАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-        кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

-         жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-         жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;

-         акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

-         жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;

-         кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;

-         жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

-         кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-         бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-        ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-         ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-         ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-         бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
  6. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

  1. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.